Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
13.09.2018

ЕТАКЧИ МАСЪУЛИЯТИ

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгашида «Ўзбекистонда кўппартиявийлик тизимининг ривожланиш тарихи: миллий ва хорижий тажриба» мавзусида ўқув-семинар ўтказилди.

Унда партия Марказий Кенгаши, Тошкент шаҳар ва туман кенгаши масъул ходимлари, мутахассислар иштирок этди.

Таъкидландики, сиёсий партиялар вакиллари ҳамиша бир қадам олдинда юриши ислоҳотларга ҳамнафас бўлиши керак. Партия аъзоси бўлиш бу шунчаки гувоҳнома олиш эмас, балки атрофидагилари, яқинлари, умуман, аҳоли олдида бурч ва масъулияти юқори шахс эканини унутмаслиги зарур.

— Сиёсий партиялар илгари сураётган ғоялар, амалга ошираётган ишлари жамиятда эътироф этилиши энг аввало, бошланғич ташкилотларнинг фаолиятига боғлиқ, деб ўйлайман, — деди ЎзХДП Марказий Кенгаши Бошланғич партия ташкилотлари билан ишлаш сектори мудири Акмал Турсунбоев. — Бироқ жойларда айтилаётган, кўп таъкидланаётган фикрлар фикрлигича қолиб кетаётгани ачинарли ҳол. Аслида, асосий бўғинга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Бошланғич ташкилот етакчиси салоҳиятли, ташаббускор бўлиши зарур. Акс ҳолда уринишларимиз бесамар кетаверади. Етакчининг лидерлик қобилияти, одамларни ишонтириш ва партия ғояларига эргаштира олиш хусусияти ўзи нафақат унинг, балки сиёсий партиянинг ҳам обрўсини белгилайди.

Марказда барча йўналишда фаол иш олиб борилади. Негаки, маълум соҳалар бўйича алоҳида гуруҳ шуғулланади. Режалар, лойиҳалар тузилади. Аммо жараён бошланғич ташкилотда ҳам бирдек давом этмайди. Негаки, бошланғич ташкилотларда бутун бир гуруҳ бажараётган вазифаларни бир-икки киши бажаради, холос. Бу эса иш сифатига таъсир этмасдан қолмайди.

Ушбу масалада бир таклифим бор. Бошланғич партия ташкилотлари билан ишлашда хорижий тажрибани ўрганиш ва мақбулларини ўзимизда жорий этиш керак. Масалан, ривожланган мамлакатларда сиёсий партиялар қошидаги бошланғич ташкилотларда махсус клублар фаолият олиб боради. Уларга шунчаки аъзо бўлишнинг имкони йўқ. Бунинг учун фуқаронинг билими, салоҳияти, тафаккур доираси синовдан ўтказилади.

Семинарда Тошкент давлат шарқшунослик институти катта ўқитувчиси Зоҳиршоҳ Жўраев маъруза қилди. У ривожланган давлатларда кўппартиявийлик тизими, унинг ҳуқуқий асослари, фаолиятининг амалий жиҳатларига тўхталиб ўтди. Бу борада узоқ йиллик тажрибага эга давлатлардаги сиёсий партияларнинг фаолияти ҳақида маълумот берди.

Шунингдек, ЎзХДП фахрийси, «Ватан» хайрия жамоат фонди бошқаруви раиси ўринбосари Бўритош Шодиева сўзга чиқиб, Ўзбекистон халқ демократик партиясининг ташкил этиш жараёни ҳақида гапириб берди. Партия обрўсини янада кўтариш борасидаги фикр-мулоҳазаларини билдирди.

 

Маҳлиё АЛИҚУЛОВА,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.