Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Aprel 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5
04.09.2018

ЕТАКЧИ ДОИМО ЎЗ СЎЗИНИ АЙТА ОЛИШИ КЕРАК

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши партия ходимларида етакчилик хислатларини ривожлантириш масалаларига бағишланган семинар ўтказди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Тошкент вилояти ва шаҳар партия кенгаши масъул ходимлари иштирок этди.

Партия ташкилотлари, айниқса, туман, вилоят кенгашлари етакчиларининг бошқарув қобилияти юқори бўлиши лозим, — деди ЎзХДП Марказий Кенгаши бўлим мудири Нилуфар Йўлдошева. — Улар ўз ўрнида баҳсга киришиши, ташаббус кўрсатиши зарур. Сайловда ютиб чиқиш жараёни ҳам етакчини баҳолашнинг асосий мезони саналади. Буларсиз партия етакчиларининг ҳақиқий салоҳиятини аниқлаб бериш мумкин эмас, деб ўйлайман. Қуйидан номзоди кўрсатилган етакчида ташаббускорлик, фаоллик хислатлари юқори бўлади. Негаки, бундай етакчи аҳоли орасидаги муаммоларни яхши англайди. Шу билан бирга, масаланинг энг мақбул ечимини ҳам кўрсата олади. Салоҳиятли етакчилари бор партия электорати манфаатларини самарали ҳимоялайди. Кўпчиликнинг ишончини қозонади. Шу ўринда алоҳида таъкидлаш лозимки, ҳар бир етакчининг ўз айтар сўзи бўлиши керак. Шундагина у бошқаларни қизиқтира олади, ўзига эргаштиради.

      Етакчилик шунчаки обрў ёки мартаба эмас, — деди сиёсий фанлар доктори, профессор Муқимжон Қирғизбоев. — Етакчи кенг омма ёхуд бутун миллатнинг манфаатлари учун сидқидилдан кураша оладиган шахсдир. Етакчида дахлдорлик ҳисси устунлик қилганда, туман партия кенгашига таъсир эта олади. Шундагина туман, шаҳар, вилоят партия кенгашлари ўз фаолиятига масъулият билан ёндашади. Бундан шундай хулоса келиб чиқадики, бошланғич ташкилот, яъни етакчи ишламаса, жон койитмаса, тизим ишламайди. Партия шаклан яшайди, холос.

Яна бир муҳим жиҳатни ёддан чиқармаслик лозим. Етакчиликнинг ҳам ўз чегараси, ҳудуди мавжуд. Психология фани гуруҳдаги, менежмент фани корхона-ташкилотдаги, сиёсатшунослик фани эса жамиятдаги етакчилик ҳолатларини ўрганади. Улар бир-бирини такрорламайди.

Сиёсий етакчи тушунчаси илк бор Аристотель томонидан қўлланган. Аллома ҳақиқий политикос ҳаммадан ҳам кўпроқ эзгулик ҳақида қайғуришга интилаётгандек туюлади, чунки у фуқароларни ҳимматли ва маънавиятли, қонунга итоат этадиган бўлишини хоҳлайди, деб ўз фикрини баён этган. Демак, сиёсат билан шуғулланадиган одам халқнинг ташвишлари билан яшаши керак. Лекин кўп ҳолларда биз тўғри йўлдан бормаймиз. Етакчи бўлиш тирикчилик қилиш, лавозимни эгаллаш, кимларгадир топшириқ бериш, деб ўйлаймиз. Бундай инсонлар етакчи сифатида ўзини намоён этолмайди. Кўпчиликнинг манфаатлари учун курашган, шунга мос фаолият олиб борган шахсгина мақсадига етади.

Амир Темур етакчида кучли хотира бўлиши лозимлигини таъкидлаган. У ўз қўшинидаги ўн минг саркарда ва аскарларнинг исмини ёддан билган. Темур тузукларида келтирилишича, ишбилармон, шижоат соҳиби, азми қатъиятли, тадбиркор, ҳушёр бир киши минг-минглаб тадбирсиз, лоқайд кишилардан яхшироқ эканлигини айтган. Тажрибали бир киши минг кишини бошқаради. Унинг ҳаракатига қараб мамлакат, жамият ривожланади.

Тадбир сўнггида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Шунингдек, депутатлар ва ёшлар мавзуга оид фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

 

Маҳлиё АЛИҚУЛОВА,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.