30.08.2018

А.УСМАНОВНИ «ЭЛ-ЮРТ ҲУРМАТИ» ОРДЕНИ БИЛАН МУКОФОТЛАШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида иқтисодий, ижтимоий, маданий-маърифий алоқаларни мустаҳ­камлаш, мамлакатимизда йирик инвестицион лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш ишларига қўшган катта ҳиссаси, халқимиз­нинг миллий қадрияти ва бой тарихий ёдгорликларини қайта тиклаш ва асраб-авайлаш мақсадида Ўзбекистонда диний-маданий аҳамиятга эга бўлган объектларни барпо этиш борасидаги фаол иштироки, Ватанига ёшлар учун ўрнак бўладиган даражадаги самимий муҳаббати ҳамда республикамизда туризм салоҳиятини ва спорт соҳасини ривожлантиришдаги ҳамкор­лиги учун таниқли ҳамюртимиз, Россиянинг «USM Holding» акциядорлик жамияти таъсис­чиси ва раҳбари Усманов Алишер Бурханович «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотлан­син.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.МИРЗИЁЕВ

 

Тошкент шаҳри,

2018 йил 29 август


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: