Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Sentabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 31 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 1 2 3 4 5 6
28.08.2018

ТАЪЛИМ СОҲАСИДАГИ ЎЗГАРИШЛАР

Адлия вазирлиги томонидан «Тараққиёт стратегияси» марказида ўтказилган матбуот анжуманида бу ҳақда батафсил ахборот берилди

Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари ­Фурқат ­Олимов кейинги кунларда таълим соҳасида қабул қилинган қарорлар аҳамияти ва ижроси тўғрисида тўхталди.

Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи Акбар Тоғаев 2018 йил 14 августда қабул қилинган «Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори ўқитувчи ва мураббийларнинг ижтимоий мавқеи ҳамда нуфузини оширишга қаратилганини таъкидлади. Масалан, бошлан­ғич синф ўқитувчиларининг ойликлари тоифалар бўйича ўрта ҳисобда 24 фоиздан 39 фоизгача, юқори синф фан ўқитувчиларининг ойликлари эса 37 фоиздан 49 ­фоизгача, мактаб директори ва уларнинг ўринбосарлари маошлари эса ўртача 27 фоизга, ахборот-ресурс маркази (кутубхона) мудирлари ва кутубхоначиларники ўртача 26 фоизга оширилганлиги ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, халқ таълими тизимидаги ходимлар учун ипотека кредити, автотранспорт воситаси сотиб олиш учун бериладиган кредитлар тартиби тушунтириб ўтилди.

Журналистлар саволларига батафсил жавоб қайтарилди:

— автокредит барча ўқитувчиларга берилмайди, Халқ таълими вазирлиги томонидан автокредит ажратиш тавсия қилинадиган педагог ходимлар рўйхати шакллантирилади, бунда иш стажи, ютуқлари ва бошқа шу каби мезонларга эътибор қаратилади;

— агар бу ўқув йилига мактаб формаси олдиндан олиб қўйилган бўлса, лекин йил давомида янги форма жорий қилинса ҳам ўқувчи биринчи олинган формани ўқув йили якунигача кийиб мактабга келишига рухсат берилади;

— монополияга йўл қўйилмайди, яъни мактаб формасини кимдан олишнинг умуман аҳамияти йўқ, белгиланган стандартга мос келса бўлди. Мактаб ўз ўқувчилари формасини ўзи буюртма бериб тиктириши ҳам мумкин. Мактаб формаси бўйича таклифлар қабул қилинади, яъни мактаб формаси шу шаклда қолиб кетмайди, уч йилгача фикр-мулоҳазалар ўрганилиб, тегишли ўзгартишлар киритилиши мумкин.

Шуни ҳам айтиш керакки, мактаб ўқитувчилари эндиликда фақатгина дарс ва тўгарак машғулотлари билан шуғулланади, синф журналини юритади. Улардан турли педагогик юкламалар бўйича ҳисоботлар ва қўшимча маълумотларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

 

Мафтуна МИРЗАХЎЖАЕВА


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: