Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
25 26 27 28 29 30 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31 1 2 3 4 5
02.08.2018

КУЧЛАР ҚУДРАТГА АЙЛАНАДИ

«Yoshlar — kelajagimiz» Давлат дастури ижроси юзасидан Наманган вилоятида амалга оширилаётган ишлар хусусида

Жорий йилнинг 4 июлида «Yoshlar — kelajagimiz» Давлат дастурини амалга ошириш юзасидан вилоят ҳокимининг қарори қабул қилинди. Ёшларни тадбиркорликка жалб этиш бўйича вилоят комиссияси таркиби тасдиқланиб, туман (шаҳар) ҳокимликлари фаолиятига ҳам татбиқ этилди. Айни вақтда вилоят бўйича 469 ишчи гуруҳи таркибида 4737 нафар аъзо фаолият юритмоқда.

Биз вилоят «Ёшлар маркази»да жойлашган «Yoshlar — kelajagimiz» Давлат дастурини амалга ошириш бўйича мониторинг назорат штабида бўлдик.

Вилоятдаги мавжуд 769 маҳалла фуқаролар йиғинларида жами 494 мингдан ортиқ хонадон мавжуд. Уларда 2 655 374 нафар фуқаро истиқомат қилади. Шундан 14-30 ёшлилар сони 841 102 нафарни ташкил этади.

Ҳудудий ишчи гуруҳлар томонидан уйма-уй юриш жараёнида маҳалла фуқаролар йиғинларидан 681 таси ўрганилди. Уларда яшовчи 708 450 нафар ёшларнинг анкета маълумотлари шакллантирилди.

Маҳаллалардаги хонадонма-хонадон юриб ўтказилган суҳбатлар жараёнида жами 41 142 нафар ишсиз, 3054 нафар меҳнатга лаёқатсиз ва 76 922 нафар норасмий иш билан банд ёшлар рўйхати тузилди.

Шунингдек, суҳбат қилинган ёшларнинг 22 628 нафари ишлаш, 20 870 нафари таълим олиш, 9 470 нафари ҳарбий хизматга бориш ния­тида эканини билдирди. 10 075 нафари тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун кредит олиш истагида экан. 911 нафари тадбиркорлик учун бино сўрашди.

Бундан ташқари, ёшларнинг 1 036 нафари яшаётган жойида рўйхатда турмаслиги аниқланди. 2 855 нафари эса уй-жойга муҳтож. 15 363 нафари узоқ муддатга ишлаш учун кетганлиги маълум бўлди. Суҳбатлашилган ёшларнинг 933 нафари тикув машинаси сўраган. 4629 нафар йигит-қиз бепул касб-ҳунар курсларида ўқиш истагини билдирган.

Ишчи гуруҳ 696 хонадондан 186 тасига томорқадан фойдаланиш бўйича амалий ёрдам берди.

Дастурга мувофиқ ўрганишлар давомида ҳудудларда жами 1274 ­муаммо борлиги аниқланиб, 629 таси жойида ҳал этилди.

390 нафар ёш тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди. 87 нафар ногиронлиги бўлган фуқароларга ногиронлик аравачалари ва протез-ортопедия маҳсулотлари тар­қатилди. 416 нафар ёш оиланинг фарзандлари мактабгача таълим муассасасига жойлаштирилди. 325 нафар йигит-қиз касб-ҳунар ўрганиш курсларига юборилди.

Ҳозирги кунга қадар мавжуд хонадонлардаги ёшларни қамраб олиш 84,2 фоизни ташкил этмоқда. Бу кўрсаткич туман(шаҳар)лар бўйича қўйидагича:

Дастур асосида ёшлар ижтимоий аҳволини ўрганиш Норин(99,3), Уйчи (92,9), Тўрақўрғон (90,6), Наманган шаҳри (90,2), Чортоқ (85,7) туманларида қизғин тус олдирилаётгани ҳолда Косонсой, Мингбулоқ, Поп, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида сусткашликка йўл қўйилмоқда.

«Yoshlar — kelajagimiz» Давлат дас­тури тўғрисида»ги фармон ижроси бир қатор жамоат ташкилотлари қатори Ўзбекистон ХДП вилоят кенгаши томонидан ҳам алоҳида эътиборга олинган. «Истиқбол» ёшлар қаноти қошидаги «Ёш сиёсатчилар» клуби аъзолари маҳаллий Кенгаш депутатлари билан ҳамкорликда тар­ғибот-тушунтириш ишларини олиб бормоқда.

— Мазкур фармон ижроси юзасидан вилоят ҳокимининг қарори бевосита партиямиз электорати манфаатларини қамраб олиши билан янада аҳамиятли, — дейди ЎзХДП Наманган вилоят кенгашининг ёшларни ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш сектори мудири Жамолиддин Мўминов. — «Ҳар бир инсон учун муносиб байрам» акцияси доирасидаги тадбирларимиз ҳам мазкур дастур мақсад-моҳиятини атрофлича тушунтириш имконини бермоқда.

«Ёшлар — келажагимиз» Давлат дастури ёшларни буюк бунёдкорликларга сафарбар этади. Ёшлик яратувчанлик кучи. Кучлар бирлашиб қувват бўлади, қувватлар қудратга айланади.

 

Носиржон ДЕҲҚОНОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: