Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
25 26 27 28 29 30 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31 1 2 3 4 5
31.07.2018

ОДАМ САВДОСИ – ДАВР МУАММОСИ

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида одам савдосига қарши курашиш масаласига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган мулоқотда партия вилоят кенгаши, туман прокуратураси, ички ишлар бўлими масъуллари, партиянинг «Фаол аёллар» ва «Истиқбол» ёшлар қаноти фаоллари иштирок этди.

Бугунги кунда одам савдоси бутун дунёда долзарб муаммолардан бирига айлангани, афсуски, инсон шаъни, қадр-қиммати, эркинлиги ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият сифатида қараладиган мамлакатимизда ҳам айрим юртдошларимиз билиб-билмай ушбу «бизнес« қурбонига айланиб қолаётгани таъкидланди. Бу борада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан одам савдоси жиноятининг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

2008 йил 17 апрель куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида«ги қонуни, Биринчи Президентимизнинг 2008 йил 8 июлдаги «Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир.

Тадбирда мазкур иллатга қарши самарали курашиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан бир қаторда давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамда маҳалла фаоллари ҳамжиҳатликда ишлаши, бу борада биринчи навбатда, аҳоли, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш лозимлигига эътибор қаратилди.

— Бош қомусимизда ҳеч бир фуқаро қийноққа солинмаслиги, унинг қадр-қиммати камситилмаслиги, зўравонлик ва шафқатсизлик каби ҳолатларга йўл қўйилмаслиги кафолатланган, — дейди партия вилоят кенгаши раиси М.Дархонов. — Афсуски, ҳаётда нафс қулига айланган айрим фуқароларнинг ушбу жирканч савдони касб тутганига, баъзи ҳуқуқий саводсиз фуқароларимиз эса уларнинг қурбонига айланаётганига гувоҳ бўлиб турибмиз. Бу каби ҳолатларга бутунлай барҳам бериш мақсадида одам савдоси билан боғлиқ қонунчилик ва унинг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш борасида партиямиз «Тарғибот гуруҳи» аъзолари томонидан кенг кўламли тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Тадбир якунида одам савдоси билан боғлиқ ҳаётий воқеалар акс этган «Онанинг ноласи сабоқ бўлсин» ва «Ўзбек қизларига мурожаат» фильм­лари намойиш этилди.

 

А.ХУДОЙҚУЛОВ,

ЎзА мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: