Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
26.07.2018

БАХТЛИ ҲАЁТ СТРАТЕГИЯСИ

Муслиҳиддин МУҲИДДИНОВ, Самарқанд давлат университети профессори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси:

— Одамлар орзу қилаётган фаровон жамият ва бахтли ҳаёт тўғрисида нималарни биламиз? Одатда бахтли ҳаёт деганда, инсоннинг моддий ва маънавий эҳтиёжлари тўлиқ қондирилганлик ҳолатини тушунамиз. Бу тамойиллар, албатта, инсон бахтлилиги учун муҳим аҳамиятга эга, лекин инсон бахтлилигининг бошқа бундан-да муҳим шарти ҳам бор ва бу қўрқувсиз эркин яшаш ҳиссининг мавжудлигидир. Шунинг учун бахтга қуйидагича таъриф берилган, бахт — бу қўрқувсиз эркин яшаш ҳисси таъминланган ҳолда моддий ва маънавий эҳтиёжларнинг қондирилишидир.

«Ўзбекистон 24» телеканали орқали 24 июль куни кечки пайт намойиш этилган «Жаноб Президент» номли ҳужжатли фильм қўлимга қалам олишга ундади. Фильм халқ ишончи, эътибори, бахт-саодат йўлида ўзини бағишлаган миллат фи­дойисининг ҳаёти ва иш фаолия­тидан баъзи бир қирраларни ўзида мужассам­лаш­тирган. Мазкур теле­асар­нинг хулосасида Шавкат Мирзиёевнинг ­«Халқим бахтли бўлса, мен ўзимни бахтли, деб биламан», деган сўзлари ўрин олган. Мен ушбу мўътабар мақсадни, ­ният­­ни эшитганимда, ҳаётнинг оғир-енгилини кўрган, инсон сифатида кўнглимдан шундай ўйлар ўтди.

Одамзод ижтимоий онг шакл­­ланган пайтдан бошлаб бахтли яшайдиган фаровон жамия­тни орзу қилган. Бундай жамият қуришда давлатга, дав­лат раҳбарига ишонган, суян­ган. Давлат фуқаролар орзу-умидларини ифода этадиган, амалга оширадиган механизм вазифасини ўтаган.

Лекин биз йиллар давомида бахтли ҳаёт келажакда бўлади деган тушунчага кўникиб яшаган­миз. Бундай қарашларни ­танқидий таҳлил қилган Президент Шавкат Мирзиёев одамлар келажакда эмас, бугун бахтли бўлиши керак, деган ғояни илгари сурмоқда.

Бахтли ҳаётга эришиш учун нима қилиш керак? Инсон бахт­ли бўлиши учун қандай тамойилларга амал қилмоғи керак. Қандай таҳдидлардан ўзини ҳимоя этиши керак? Бу каби саволларга яқинда Самарқанд давлат университети маъмурия­ти ташаббуси билан профессор Фарҳод Набиев томонидан яратилган «Бахтли ҳаёт ша­роит­лари» номли монография­дан жавоб олса бўлади.

Ўзбекистон бугун одамларни бахтли қилишнинг энг мақбул шакли сифатида тан олинган демократик тараққиёт йўлидан бормоқда. Президентимиз томо­ни­дан ишлаб чиқилган Ҳаракат­лар стратегиясининг асосий мақсади ҳам халқимизни том маънода бахтли қилиш эканли­гини алоҳида таъкидлашни истай­ман.

Инсоннинг бахтлилиги уни ўзига боғлиқ бўлган шахсий омилларга ва унга боғлиқ бўл­ма­ган, уни ўраб турган объек­тив дунёга, яъни табиат ва жамиятдаги табиий ва ижти­моий омилларга ҳам боғлиқ бўлади. Шахсий омиллар ин­­сон­нинг жисмонан соғлом, ақлан етук ва маънан юксак бўлиб шаклланишига хизмат қилади­ган соғлом турмуш тарзи бўлса, табиий омиллар бизни ўраб турган ва яшаётган ша­роит­и­мизнинг қулай ёки ноқулай­лигидир. Ижтимоий омил биз яшаётган жамиятдаги муҳитнинг соғлом ёки носоғломлигидир. Инсон том маънода бахтли бўлиши учун ҳар уччала омил ҳам шаклланган бўлиши лозим. Лекин инсоният бахтли бўлиши учун фақат табиий омилнинг ўзи етарли эмас, бунинг учун қулай ижтимоий омил, яъни барқарор фуқаролик жамияти ҳам бўли­ши лозим. Бу мус­та­қил­лик, тинч­лик ва адолат қарор топган муҳитдан ибо­ратдир. Мамлакати­мизда мустақиллик ва тинчлик таъ­мин­ланган бў­либ, фақат учинчи омилни таъминлаш маса­ла­си устувор вазифаларимиз­дан биридир.

Ҳаракатлар стратегиясининг устувор йўналишларидан бири бўлган «Давлат ва жамият қурилишини такомил­лаш­ти­риш» йўналиши бахтли ҳаётни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга, чунки ушбу йўналишда асосий эътибор халқ манфаа­тини ифодалайдиган давлат ҳокимияти ва бошқаруви орган­ларини шакллантиришга қара­тил­ган. Бундай ҳокимиятнинг барпо этилиши Ҳаракатлар стратегиясининг бошқа барча устувор йўналишларини амалга оширишга шароит яратади. Чунки қонун устуворлигини таъминлаш иқтисодий тарақ­қиётга эришиш, ижтимоий со­ҳани ривожлантириш, хавф­сизликни таъминлаш ҳам адо­лат­ли ижтимоий тартибнинг ўрнатилганлигига боғлиқ.

Ҳаракатлар стратегиясининг пировард мақсади аҳолининг хилма-хил эҳтиёжларини қон­дириш асосида уларнинг ҳаё­тини бахтли қилиш ҳисоб­ланади. Ҳаракатлар стратегия­сининг биринчи, иккинчи ва бешинчи устувор йўналишлари бахтли ҳаётнинг муҳим шарти бўлган қўрқувсиз эркин яшаш ҳиссини шакллантиришга хиз­мат қилади. Стратегиянинг учинчи ва тўртинчи устувор йўналишлари одамларнинг иқ­тисодий ва ижтимоий-маданий эҳтиёжларини қондиришга қа­ратилган.

Ҳаракатлар стратегияси мо­ҳия­тида мамлакатда ижтимоий адолатни таъминлаш ва фуқа­роларнинг хилма-хил эҳтиёж­ларини қондириш орқали улар­нинг ҳаётини янада фаровон қилиш масаласи мужассам­лашган.

Мухтасар айтганда, Ҳаракат­лар стратегиясининг мақсад ва вазифаларини амал­га ошириш­да инсон бахтлили­гининг асо­сий шартларидан ҳисоблан­ган адолатли ижти­моий тартибнинг барқарорлиги муҳим аҳамият касб этади.



DB query error.
Please try later.