Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Yanvar 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
31 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
26.06.2018

ФАОЛЛИККА УНДОВЧИ ДАСТУР

Баҳром ОБИДЖОНОВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси:

— Мамлакатимизнинг географик жойлашуви, тоза иқлими, чарақлаб турадиган қуёш она табиатнинг бизга берган чексиз ва бебаҳо инъомидир. Бизнинг заминга умид билан экилган ҳар бир уруғ яхши парвариш қилинса, мўл ҳосил бериши тажрибадан яхши маълум. Бежизга ота-боболаримиз «Бизнинг тупроқдан олтин унади», дея таъриф беришмаган.

Юртимизда ер билан тиллашадиган миришкор деҳқонлар, саховатпеша боғбонлару қўли гул уста-ҳунармандлар жуда кўп. Аммо шуни ҳам таассуф билан айтиш лозимки, юртдошларимиз орасида ўзига берилган томорқа майдонларига бир туп гиёҳ экмасдан, қаровсиз қолдирадиган, дангаса кишилар ҳам учраб туради.

Бироқ энди боқибеғамлик билан яшаб бўлмайди. Бугун замоннинг ўзи ҳар бир инсондан меҳнаткашликни, изланишни талаб қилмоқда. Ким меҳнат қилса, изланса имкон топяпти. Эзгу ниятли ҳар қандай одам ҳам моддий, ҳам маънавий қўллаб-қувватланмоқда.

Куни кеча эълон қилинган «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастурини амалга ошириш тўғрисида»ги Президент қарори ана шундай имкониятлар кўламини янада кенгайтириб, юртдошларимизни изланишга чорлади. Қарорга кўра, «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури амалга оширилиши кўзда тутилмоқда. Дастурда тадбиркорлик билан шуғулланиш ­истагида бўлган аҳолининг ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, имтиёзлси кредитлар ажратиш ҳамда тадбиркорлик фаолиятининг ҳар бир бос­қичида мутасадди идоралар томонидан тизимли амалий ёрдам кўрсатиш борасида аниқ вазифалар белгиланган. Даромад келтирадиган меҳнат фаолияти билан шуғулланмаган аҳолига тадбиркорлик кўникмаларини ўргатиш ва ўз ишини йўлга қўйишига амалий ёрдам бериш назарда тутилган.

Шунингдек, касаначилик ва кичик ҳажм­да ишлаб чиқарувчи субъектларни (микрофирмаларни) ташкил этиш учун молиявий ёрдам бериш орқали аҳолига қўшимча даромад ишлаб топиш им­кония­ти яратилади. Тажрибали ишбилармонлар янги бизнес фаолияти билан шуғулланишни бошлаган оилаларга бириктириладиган, яъни маҳаллаларда мини-кластерлар ташкил этиладиган бўлди.

Эндиликда ҳудудий ишчи гуруҳлари ҳар бир оила ва хонадонларни хатлов асосида қамраб олади. Тадбиркорлик билан шуғулланиш салоҳияти, истак ва таклифларни синчковлик билан ўрганади. Ўрганиш давомида оилаларнинг тадбиркорлик ғояси ва кўникмаси, ушбу фаолиятни амалга ошириш учун етарли шароит мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Тадбиркорликни йўлга қўйиш ёки ривожлантириш истагида бўлган шахсларга тижорат банклари томонидан кредитлар ажратиш ҳам янада жадаллашади.

Яратган бизга шундай жаннатмонад заминни, қуёшли осмону, бебаҳо иқлимни инъом этган. Давлатимиз ҳам ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, имконият ва имтиёзлар яратиб бермоқда. Энди дангасалик қилиб ўтириш ярамайди. Юракдан ҳалол меҳнат қилинса, роҳатини кўрадиган давр келди.

Мен депутатликка сайланган Олти­ариқ тумани аҳли боғбонлик ва деҳқончилик илмида етти иқлимга донг таратгани барчага яхши маълум. Президентимизнинг «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури ҳақидаги қарори олтиариқлик миришкорларни ҳам қувонтириб юборди. Энди улар белни маҳкам боғлаб, янги марралар сари изланишга чоғланмоқда. Зеро, тадбиркор оиланинг дастурхони ҳамиша тўкин, ҳаёти фаровон бўлади.



DB query error.
Please try later.