Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Noyabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
29 30 31 1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 1 2
14.06.2018

ОДАМЛАР ЯХШИ ЯШАШИ, ҲАЁТДАН РОЗИ БЎЛИШИ УЧУН

Жиззах вилоятида улкан бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда

Жиззах вилояти Дўстлик туманидаги «Манас» ҚФЙдан бошланган хайрли ташаббус бугун бутун вилоятни қамраб олгани билан аҳамиятлидир. Ана шундай улуғвор ишлар бугунги кунда вилоятнинг 12 тумани, 24 қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларида изчил давом эттирилмоқда.

 

Бу ишларни ўзаро мувофиқлаштириш учун вилоят ҳокимлиги иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш Бош бошқармасида мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳштаб тузилган. Штабга мазкур дастур ижросига масъул бўлган барча манфаатдор ташкилотлар ва идораларнинг вакиллари бириктирилган, — дейди вилоят иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бошқармаси бўлим мудири Рустам Жайноқов.Ишчи гуруҳнинг асосий мақсадижойлардаги муаммоларни батафсил ўрганади, молиялаштириш ишларига ёрдам кўрсатади, қурилиш материалларини марказлашган тарзда етказиб беришга кўмаклашади. Муҳими, кунлик ишларни мониторинг қилиб боради ҳамда тегишли ҳужжатларни раҳбариятга тақдим этади.

Бугунги кунда ушбу дастур ижросини таъминлаш мақсадида 23 қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларида қурилиш-монтаж ишлари бошланган. Дўстлик туманидаги «Манас» ва Фориш туманидаги «Оқ том» МФЙда ободонлаштириш ишлари тўлиқ тугатилди. Мирзачўл туманидаги «Ғалаба» массивида барак типидаги 54 уй-жой ўрнига янги 400 ўринли бир қаватли уч хонадонли намунавий уйлар қуриш ишлари бошлаб юборилди. Шунингдек, 37 кўп қаватли уйларда таъмирлаш ишлари тўлиқ тугатилди.

Бугунги кунда Фориш туманидаги «Хонбанди» шаҳарчасини замонавий қиёфага айлантиришда Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан 24 миллиард сўм миқдорида ҳомийлик ёрдами кўрсатилди.

Шунингдек, мазкур Дастурга асосан, Зомин туманининг «Навбаҳор» ҳамда Даштобод шаҳридаги «Бунёдкор» маҳалла фуқаролар йиғинларини обод қишлоққа айлантиришда мавжуд якка тартибдаги, кўп қаватли уй-жой фондини яхшилаш, ташқи қиёфасини тартибга келтириш, умумфойдаланув қисмлари ва майдонларини таъмирлаш, маиший инфратузилма объектларини жойлаштириш ҳамда атроф-муҳитни ободонлаштириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш натижасида 1544 хонадондаги 10 минг 331 нафар аҳолининг турмуш даражасини янада яхшилаш назарда тутилган. Мазкур ишларни амалга ошириш учун барча молиявий манбалар ҳисобидан жами 109 миллиард сўм маблағ йўналтирилади.

«Навбаҳор» МФЙда якка тартибдаги уй-жойларни таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари қизғин: 155 уй-жой таъмирланган, 10 кўп қаватли уй-жойнинг фасад қисми таъмирланган, «Чаманзор» кўчасида ичимлик суви тармоғи тортилиб, хонадонларга узатилмоқда.

Маҳалла ҳудудида жойлашган 15-умумтаълим мактаби директори Абдужаббор Мухайминов бу ерда олиб борилаётган ишлар хусусида тўлиб-тошиб гапирди. Унинг фикрларидан шундай хулосага келдикки, ушбу ислоҳотлардан одамлар мамнун. Улар ҳаётдан рози.

Дастурга кўра, маҳалла гузарини, 12 километрлик ички йўлларни таъмирлаш, 3,5 километр ичимлик суви тармоғини тортиш, 13 километр электр линиясини замонавий кабелларга алмаштириш, янги трансформаторлар ўрнатиш, 1,5 километр газ тортиш ишлари белгилангандейди маҳалла раиси Нурмуҳаммад Таниқулов.Ҳозирда умумий ишларнинг 60 фоизи бажарилган. Маҳаллада 726 хонадон мавжуд бўлиб, 3747 нафар аҳоли истиқомат қилмоқда. Маҳалладаги 16 нафар тадбиркор бу эзгу ишларда бизга камарбаста бўлмоқда.

«Бунёдкор» МФЙда ҳам Дастур доирасида ишлар изчил амалга оширилмоқда: якка тартибдаги уй-жойларни таъмирлаш ва ободонлаштириш борасида 132 уй-жой таъмирланган, 9 кўп қаватли уй-жойнинг фасад қисмлари таъмирланиб, уйлар атрофидаги ноқонуний қурилган иморатлар бузилмоқда, 5 тозалов иншоотлари (оқова сув хандаклари) қурилиши режалаштирилган бўлиб, улардан 2 таси фойдаланишга топширилган, 25 километр электр энергияси таъминотидан 3,3 километр тармоқ таъмирланган. 0,2 километр газ қувурлари ётқизилиб, мавжуд 1,7 километр газ қувурлари таъмирланиб, бўёқлаш ишлари олиб борилмоқда, 6,5 километр автомобиль йўллари таъмирланиши режалаштирилган.

Ижтимоий соҳа объектларидан хусусий боғча қурилиши режалаштирилган, мактабларни капитал таъмирлаш кўзда тутилган бўлиб, уларда тайёргарлик ишлари бошланган. Шунингдек, дастурда белгиланган бозор инфратузилма объектлари қурилиши ва таъмирланиши ҳам бошланган.

Фориш тумани ҳудудида кўпгина фойдали қазилма бойликлари топилган, — дейди туман иқтисодиёт бўлими мудири Жаҳонгир Каримов. Айниқса, темир оксидга тўйинтирилган руда ва қора мармар, қўрғошин ва рух, базальт хом ашёларининг катта миқдордаги қазилма бойликлари захираси мавжуд. Бу ўз навбатида йилига 2,5 минг тонна базальт толаси ва 3 минг тонна базальт толали композит арматура ишлаб чиқаришга мўлжалланган «Мега Инвест Индустриал», йиллик ишлаб чиқариш қуввати 327 минг тонна оҳактошни ташкил этадиган «Фориш цемент» каби масъулияти чекланган жамиятларининг самарали фаолият юритишига хизмат қилмоқда.

Туман асосан экотуризм соҳасини ривожлантиришга қулай ҳудуд ҳисобланади. «Айдаркўл» ва «Тузкон» кўлларининг мавжудлиги, кўлда аҳоли саломатлиги учун зарур бўлган турли хилдаги балиқларнинг кўплиги, қушларнинг ноёб турлари борлиги, шунингдек, «Мажрум» қишлоғида минг йиллик тарихга эга арча дарахти ўсиши инобатга олинадиган бўлса, туман нафақат мамлакатимиз аҳолиси учун, балки чет эллик сайёҳларни ҳам фаол жалб этиш экотуризм субъекти бўлиб хизмат қилиши мумкин.

«Обод қишлоқ» дастурига тумандаги «Хонбанди» маҳалла фуқаролар йиғини ҳам киритилган бўлиб, келгусида бу ерда маҳалла гузари билан бирга тикувчилик цехи бунёд этиш режалаштирилган. Биз тадбиркор Бозоргул Тўраеванинг келгусидаги режалари билан қизиқдик.

Мана бугун «Хонбанди» маҳалла фуқаролар йиғинида жуда ҳам катта ишлар амалга ошириляпти, — деди у. — Биз тадбиркорлар ҳам четда қараб турганимиз йўқ. Менга ажратилган жойда тикувчилик цехи ташкил этиб, яқинимизда жойлашган цемент заводи ишчилари учун махсус кийимлар тикишни йўлга қўйдик. Бу туфайли 20 қўшимча иш ўрни яратилади.

Мен шу маҳаллада йигирма йилдан буён яшайман, — дейди биз билан суҳбатда уй бекаси Ҳайитгул Қаршибоева.Тўғрисини айтиш керак, маҳалламиз умуман қаровсиз ҳолга келиб қолган эди. Мана шу ўтган қисқа вақт оралиғида улкан ишлар бажарилди.

Зафаробод туман марказидан 22 километр узоқликда жойлашган «Лолазор» фуқаролар йиғинидаги Абдурауф Фитрат кўчасидаги 5 та кўпқаватли уйнинг ҳозирги ҳолатини кўздан кечирдик. 4 уйнинг том қисми ёпилибди, ён-атрофидаги ноқонуний, тартибсиз қурилишлар бузилиб текисланибди. Айни пайтда бешинчи уйнинг том қисмини алмаштириш ишлари охирлаб бораётир.

«Ишбилармон Элёр Чимқўрғон» кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари Элёр Абдуғаниевнинг айтишича, фермер хўжалиги полиз маҳсулотлари (қовун)ни экспорт қилиш билан шуғулланар экан. У ёшлар учун маҳаллада сунъий қопламали мини стадион қурмоқчилигини ҳамда тижорат банкидан 150 миллион сўм имтиёзли кредит олиш истагида эканини айтди. Ҳамроҳларимиз орасида туман ҳокимининг иқтисодиёт бўйича биринчи ўринбосари Қодиржон Ризаев, ҳокимнинг қурилиш бўйича ўринбосари Воҳиджон Султоновнинг борлиги жуда қўл келди. Улар тадбиркор йигитимизга тегишли тавсияларини беришди ва уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашларини билдиришди.

«Зафаробод нурли даласи» кўптармоқли фермер хўжалиги раҳбари, ёш тадбиркор Бекзод Бегимқулов бошқараётган фермер хўжалиги пахта, ғалла, чорвачиликдан ташқари, қандолатчилик, қолипли нон ишлаб чиқариш билан шуғулланаркан. Тадбиркорнинг галдаги режаси «ноль» қийматида олган қаровсиз бинода ҳаммом ва спорт-соғломлаштириш тренажёр марказини қурмоқчи.

Шароф Рашидов туманининг «Куёвбоши» қишлоқ фуқаролар йиғинида ҳам ободонлаштириш ишлари авжида. Маҳалла раиси Шавкат Ҳайдаровнинг сўзларига кўра, бўлаётган ишларнинг аҳамиятини аввалига аҳоли унчалик тушунмаган. Бугун барча хурсанд бўлиб, ислоҳотларни эътироф этмоқда.

Ёш тадбиркор Ихтиёр Абдураҳмонов шундай ҳикоя қилади:

Аҳолининг сифатли озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш мақсадида ўз маблағим ҳисобидан савдо шохобчаси барпо этишни кўнглимга тугдим. Шу мақсадда ишларни бошлаб юбордим...

 

Обиддин МАҲМУДОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.