Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Aprel 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5
05.06.2018

БОЛАЛАР — БОЛАЛАРГА

Ўзбек давлат циркида болалар учун хайрия томошаси бўлиб ўтди. Ҳар йили анъанага айланиб қолган ушбу байрам дастурига кам таъминланган ҳамда боқувчисини йўқотган оилалар фарзандлари таклиф этилди.

Байрам томошаси «Ассалому алайкум» қўшиғи ва рақси билан бошланди. Наталья Пятакова баландликда ўзининг хавфли ва экстримал ҳаракатларини намойиш қилди. 9 ёшли цирк артисти Далер Хаметов ҳаво акробатикаси жанри бўйича томоша кўрсатиб, барчани лол қолдирди. Роликда ҳаракатланувчи Қаҳрамон ­Ахназаров, ­Надежда Ли ва уларнинг қизи Райҳон Қаҳрамонованинг оилавий трюклари томошабинлар ол­қишига сазовор бўлди. Цирк ҳайвонлари иштирокидаги томошалар ҳам йиғилганларга ўзгача кайфият берди. Масхарабознинг болажонлар билан ҳазил томошалари ҳамда машҳур цирк артисти Марат Қўшмагамбетов ўз дастурини томошабинлар иштирокида намойиш этгани тадбирни янада жонлантирди.

— Концерт дастурида жонглёр вазифасини бажардим, — дейди Ўзбек давлат циркининг актиёри Элбек Қувватмуродов. — Саҳнага чиққанимда биттадан бештагача копток ўйната оламан. Болаларнинг диди нозик бўлади. Шунинг учун ашулаларимиз ҳам шўх, ўзимиз ҳам саҳнага ўйинқароқ, қувноқроқ бўлиб чиқамиз. Болаларга ёқишга ҳаракат қиламиз. Бугунги байрам дастурига астойдил тайёргарлик кўрдик. Барчамиз дастурларимиздан сўнг биз учун энг катта рағбат гулдурос қарсакни болалардан қабул қилиб олдик. Демак, томошаларимиз уларга маъқул бўлди.



DB query error.
Please try later.