05.06.2018

ЎЗБЕКИСТОНДА ЯНГИ ТОНГ ОТЯПТИМИ?

Аҳмад Рашиднинг nybooks.com The New York Review of Books — АҚШ сайтида чиққан мақоласи ана шундай номланади.

«Ўзбекистон аста-секинлик билан барча муаммоларини бартараф этмоқда. Минтақадаги вазият беқарорлашаётган бир пайтда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев тинчлик тарафдори экани билан бутун дунё эътиборини тортмоқда.

Март ойида Тошкентда Афғонистонда тинч­ликни таъминлаш юзасидан йирик халқаро конференция ўтказилди. Унда дунёнинг етакчи давлатларидан вакиллар иштирок этди.

Ўзбекистон жуда кучли армияга эга. Шу сабабли минтақадаги нуфузли давлат саналади. Ислоҳотчи Президент бошчилигида бугун сиёсий ва иқтисодий тизимларда очиқлик таъминланмоқда.

Халқаро экспертлар Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги мавжуд бошқарувни ўзгартирмайди, деб ўйлаган эди. Аммо унинг ҳаракатлари барчани, айниқса, ўз фуқароларини ҳайратга сола бошлади. Илгари мамлакат қамоқхоналарида сиёсий маҳбуслар сақланарди. Халқаро инсонпарварлик ташкилотлари уларнинг ёнига яқинлаша олмасди. Ўтган йилдан бошлаб сиёсий маҳбуслар ва журналистлар қамоқдан озод этила бошланди.

Мамлакат ривожланиши учун муҳим бўлган йўналишларда ислоҳотлар давом этмоқда. Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, пахта йиғим-теримида болалар меҳнатидан фойдаланишга бутунлай барҳам берилди. Ҳукумат босқичма-босқич иқтисодий ўзгаришларни изчил амалга оширмоқда. Халқ­аро валютани олишга бўлган тақиқ бекор қилинди. Диний эркинлик таъминланди. Телевидение устидан ўрнатилган назорат ҳам олиб ташланди.

Ушбу ҳаракатлар хорижий инвесторларни жалб этиш йўлида қилинаётган ишларнинг бир қисмидир. Эндиликда инвестиция­вий муҳитни яхшилаш йўлида олиб борилаёт­ган улкан ислоҳотлар сабабли Ўзбекистон тез орада ривожланган давлатлар қаторига кириши эҳтимоли катта.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон бошқарувига келганидан сўнг қўшни давлатларнинг барчасига сафар уюштирди ва уларни барча соҳаларда ҳамкорликка даъват этди. Март ойида Тожикистонга расмий ташриф буюрган Шавкат Мирзиёев икки мамлакат фуқароларига ҳам қийинчилик туғдирган виза режимини соддалаштирди. Қирғизистон билан муносабатлар ҳам илиқлашди. Бир сўз билан айтганда, вазият тубдан ўзгарди».

 

Темур АЪЗАМ тайёрлади.



DB query error.
Please try later.