29.05.2018

БУЮК БРИТАНИЯДА ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ ФАОЛИЯТИ ҲАҚИДАГИ ТАҲЛИЛ НАТИЖАЛАРИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

Буюк Британиянинг Chatham House таҳлилий маркази халқаро муносабатлар бўйича иш олиб боради. 1920 йилдан фаолият кўрсатиб келаётган марказнинг International Affairs ва World Review журналлари чоп этилади. Яқинда мазкур марказнинг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фаолияти ҳақидаги таҳлил натижалари эълон қилинди. Уни бироз қисқартириб, эътиборингизга ҳавола қиламиз.

«2016 йилда давлат бошқарувига келган Шавкат Мирзиёев ҳеч иккиланмай ҳукумат таркибида кескин ўзгаришлар ясади.

Катта ислоҳотларни бошлаган Шавкат Мирзиёев биринчи навбатда бу йўлда турган ҳар қандай тўсиқларни олиб ташлаш кераклигини англаб етди. Ўзи истаган ўзгаришларга эришиш мақсадида Ўзбекистонни ривожлантиришнинг ижтимоий-иқтисодий моделини қайта ишлаб чиқди.

Алоҳида таъкидлаш ўринлики, ислоҳотлар Шавкат Мирзиёевнинг ташқи сиёсатида ҳам яққол кўзга ташлана бошлади. Ўзбекистон биринчи навбатда ўзининг яқин қўшнилари билан музокаралар ўтказди ва улар билан иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлади.

Шавкат Мирзиёев минтақадаги асосий ташқи кучлар билан ҳам алоқаларни қайта кўриб чиқди — Россия, Хитой ва АҚШ билан муносабатларда бу ҳолат яққол кўзга ташланади. Ўзбекистон раҳбари ўзининг Москва, Пекин ва Вашингтонга қилган сафари вақтида ўша давлатлардаги компаниялар билан кўпмиллиардли инвестиция­вий келишувларга эришди. Ўз навбатида ички ислоҳотларга ҳам жиддий эътибор қаратилди.

Бугунги кунга келиб Шавкат Мирзиёев ўзи истаган йўлдан дадил бормоқда. Бошлаган ислоҳотларини амалга ошириш йўлидаги тўсиқлар энди йўқ. У Ўзбекистонни модернизация қилиш бўйича олиб бораётган ишларини бемалол давом эттириши ва ўзи истаган даражага олиб чиқиши учун барча имкониятлар мавжуд.

Ҳар қандай президент давлат бошқарувига келар экан, у ўз ғояларига содиқлигини кўрсата олиши ва жамоатчилик эътиборини қозониши зарур. Ўзбекистон ­Президенти Шавкат Мирзиёев айни пайтда бу ишни уддаламоқда».

 

Темур АЪЗАМ тайёрлади.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: