Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Oktabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
30 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
24.05.2018

ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ СОҲАСИДАГИ ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ

Тошкент шаҳрида 23 май куни БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Универсал даврий ҳисоботи доирасида Ўзбекистон Республикасининг Учинчи миллий маърузаси якунларига бағишланган брифинг ташкил этилди.

Унда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори А.Саидов, Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари М.Истамов, ички ишлар вазири ўринбосари Б.Одилов, бош прокурор ўринбосари Э.Йўлдошев ва бошқалар Ўзбекистон Республикасининг Учинчи миллий маърузаси кўриб чиқилиши якунлари бўйича маълумот берди.

БМТ Бош Ассамблеясининг резолюцияси билан 2006 йил 5 майда қабул қилинган Универсал даврий ҳисобот Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашнинг механизми бўлиб, унинг доирасида БМТга аъзо давлатларнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги фаолиятини баҳолайди ва инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳолатларига нисбатан зарур чоралар кўради.

 

2018 йил 7-18 май кунлари Женевада БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Универсал даврий ҳисоботи бўйича ишчи гуруҳнинг 30-сессияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси миллий маърузаси тақдим этилди. Ушбу маъруза орқали халқаро ҳамжамият мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини таъминлашни янада такомиллаштириш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар, сўнгги йилларда ­эришилган асосий ижтимоий-иқтисодий ютуқлар ва ривожланишнинг устувор йўналишлари билан таништирилди.

 

Универсал даврий ҳисобот ­доирасида Ўзбекистон Республикасининг Учинчи миллий маърузаси якунлари бўйича Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашдан 200 дан зиёд тавсиялар келиб тушган.

Тадбирда Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш делегациялари Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги саъй-ҳаракатлари, эришилган ютуқлар, амалга оширилаётган конституциявий, институционал ва маъмурий ислоҳотлар, мамлакатнинг конструктив мулоқот учун очиқлигини юқори баҳолагани қайд этилди.

Айниқса, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси қабул қилингани мамлакатимизнинг инсон ҳуқуқларини таъминлашни янада юксалтириш ва бу борада халқаро мажбуриятларни бажариш тарафдори эканини намоён этгани алоҳида таъкидланди.

Тадбирда Президентимизнинг 2018 йил 5 майдаги «Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларация­си қабул қилинганининг 70 йиллигига бағишланган тадбирлар ­дастури тўғрисида»ги фармони, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси тавсиялари асосида парламент палаталари Кенгашининг қўшма қарори билан тасдиқланган дин ва эътиқод эркинлигини таъминлаш бўйича «Йўл харитаси» тақдимотлари ўтказилди.

Тадбир доирасида БМТ Тараққиёт дастури ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ўртасида Ўзбекистонда БМТ Низоми ва шартномавий органлари тавсияларини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшма лойиҳа имзоланди.

— БМТ Ўзбекистон билан ­ҳамкорликка жуда катта умид ­боғлаган. Универсал даврий ҳисобот доирасидаги ушбу ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган янги лойиҳа имзолангани муҳим воқеа­дир, — деди БМТ Тараққиёт дас­турининг Ўзбекистондаги доимий вакили Хелена Фрейзер. — Мамлакатингизда амалга оширилаётган барча ислоҳотлар очиқлик, шаффофлик тамойиллари асосида олиб борилаётгани ва бу жараёнларга инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ташкилотлар экспертлари кенг жалб этилаётгани таҳсинга сазовор.

 

Байрам АЙТМУРОДОВ,

ЎзА мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: