Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Noyabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
29 30 31 1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 1 2
17.05.2018

ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ:

•мувофиқлик сертификати;

•назорат харидлари;

•сифатсиз колбаса...

 

Бугунги кунда мамлакатимизда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, АҚШнинг изланишлар маркази ўтказган тадқиқотларга кўра, дунёда Ўзбекистон озиқ-овқат хавфсизлиги рейтингида 64-ўринни эгаллаган. Бир йил олдин эса ушбу рўйхатда Ўзбекис­тон 75-ўринда эди.

— «Республика синов ва сертификатлаштириш маркази» давлат корхонаси қошидаги халқаро талабларга жавоб берадиган, замонавий жиҳозланган Кимё-биология лабораторияси озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини синаш ҳамда уларнинг сифат кўрсаткичларини аниқлашга ­ихтисослаштирилди, — дейди «Ўзстандарт» агентлиги бўлим мудири Жаҳонгир Абдуқодиров. — Шунингдек, лабораториянинг аккредитация доираси маҳсулотларни синаш бўйича 770 та (шундан 30 та халқаро ISO стандартлари) синов услубларига кенгайтирилди. Айни пайтда лабораторияларнинг аккредитация доираси маҳсулотларнинг қўшимча синов услублари бўйича яна 180 та стандартга кенгайтирилмоқда.

Бугунги кунда республикамизда ишлаб чиқарилаётган ва четдан келтирилаётган барча озиқ-овқат маҳсулотларига мувофиқлик сертификати расмийлаштирилиши шартлиги белгиланган. Бунда авваламбор маҳсулотларнинг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари синовдан ўтказилиб, шундан сўнг амалдаги (шу жумладан, халқаро) стандартлар асосида сертификат берилади.

Жорий йилнинг биринчи чорагида озиқ-овқат маҳсулотларига жами 187 дона мувофиқлик сертификати расмийлаштирилди. Шу вақт ичида 1 миллиард 875 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари яроқсиз эканлиги маълум бўлган.

— Жорий йилда савдо дўконларидан танлаб олинган жами 63 турдаги сут, колбаса каби маҳсулотлар лаборатория синовларидан ўтказилди ва 30 турдаги маҳсулотлар меъёрий ҳужжатлар талабларига мос эмаслиги аниқланиб, уларга нисбатан тегишли тартибда чоралар кўрилди, — дейди «Ўзстандарт» агентлигининг «Республика синов ва сертификатлаштириш маркази» давлат корхонаси директори ўринбосари Фахриддин Самадов. — Бундай озиқ-овқат маҳсулотлари савдога чиқарилишининг олдини олиш мақсадида назорат харидлари кўпроқ ўтказилишини қонунийлаштириш мақсадида тегишли ташкилотлар билан биргаликда қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ушбу лойиҳа яқин кунларда тасдиқланиб, амалиётга жорий этилиши кутилмоқда. Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, бу назорат хариди тадбиркорларнинг фаолиятига салбий таъсир кўрсатмайди, истеъмолчиларнинг фойдасига хизмат қилади.

САВОЛ:

— Савдо дўконларидан танлаб олинган айрим колбаса маҳсулотлари лаборатория синовларидан ўтказилганда талабга жавоб бермаганлиги таъкидланди. Айнан нимаси стандартга тўғри келмаганлигини айта оласизми?

ЖАВОБ:

— Бугунги кунда истеъмолчилардан кўпинча колбаса маҳсулотларига эътирозлар бўлмоқда. Савдога чиқарилган колбаса маҳсулотлари лаборатория синовларидан ўтказилганида уларда асосан оқсил, яъни гўшт маҳсулоти меъёрида эмаслиги аниқланди. Бундай маҳсулотларнинг барчаси савдодан олиниб, ишлаб чиқарган корхонага нисбатан тегишли чора кўрилмоқда. Янада аниқроқ айтадиган бўлсак, корхона стандарт талабига жавоб берадиган маҳсулот ишлаб чиқаргандан сўнг савдога чиқаришига рухсат этилмоқда.



DB query error.
Please try later.