05.05.2018

МУРУВВАТЛИ БЎЛИШ БУРЧИМИЗ

Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика кенгаши ишчи гуруҳи ва халқ депутатлари Хўжайли туман Кенгашидаги партия гeруҳи аъзолари тумандаги аёллар Мурувват интернат уйида бўлиб, у ердаги шарт-шароит билан яқиндан танишди.

Халқимиз орасида азал-азалдан инсонларга меҳр-оқибат кўрсатиб келинган. Партия дастурий мақсадларига мос равишда кексалар, боқувчисини йўқотганлар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳаёти билан танишиб бориш анъанага айланган.

— Муассасамизда 137 нафар хизматчи ходим 235 хотин-қизларга хизмат кўрсатади, — дейди Мурувват ногирон хотин-қизлар интернат уйи директори Лидя Ким. — Интернатга 18 га тўлган ва ундан катта ёшдаги ногиронлиги бўлган хотин-қизлар қабул қилинади. Уларнинг муносиб турмуш кечириши учун шароитлар етарли. Баъзи меҳнатга лаёқатлилари пайпоқ тў­қиш билан ҳам шуғулланади. Кутубхонани имкон қадар китоб захиралари билан бойитишга ҳаракат қиламиз.

Интернатда яшовчилар йилига 2 марта тиббий кўрикдан ўтказилади. ­Кийим-кечак, озиқ-овқат маҳсулотлари шартнома асосида сотиб олинмоқда. Лекин ногиронлиги бўлган хотин-қизларга жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш учун зал йўқ. Шу боис ҳомий ташкилотлар томонидан берилган инвентарлар фойдаланилмай турибди.

Шунингдек, у ердаги опа-сингилларимизга шахсий гигиена анжомлари етишмаслиги айтилди. 22 нафар интернатда яшовчилар учун биомтерик паспорт олиш билан боғлиқ масалада кўмак сўралди. Ўрганилган камчиликлар ечими юзасидан депутатлар тегишли ташкилотларга мурожаат билан чиқишди. Тез орада масалалар ижобий ҳал этилиши ҳақида ваъда берилди.

Мурувват уйида ­ис­ти­қомат қилаётганларнинг кўнглини кўтариш мақсадида маданий-маърифий тадбирлар ҳам ташкил қилинмоқда.

 

Минажатдин ҚУТЛИМУРАТОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.