Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Oktabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
30 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
05.05.2018

ЎРГАНИШЛАР НАТИЖАСИ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатларидан таркиб топган гуруҳ Тошкент шаҳар Миробод туманида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани тубдан ислоҳ этиш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишларни ўрганди.

Ушбу ўрганиш Президентимизнинг 2017 йил 8 августдаги «Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида ўтказилди.

Халқ депутатлари Миробод туман Кенгаши сессиясида мазкур ўрганишларнинг натижаси муҳокама қилинди. Унда Қонунчилик палатаси депутати, ишчи гуруҳ раҳбари Р.Кушербаев ахборот берди.

2017 йилда Миробод туманида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 117,3 фоизга, чакана савдо айланмаси 109,8, жами хизматлар 119,7, пудрат қурилиш ишлар ҳажми 107,4 фоиз ўсишига эришилган. Ўтган йилда туманда кичик бизнес субъектлари 4407 та бўлиб, шундан 731 таси янгидан ташкил этилган. 2017 йил якуни бўйича туманда маҳаллий бюджет даромадлар режаси 10,2 миллиард сўмга ортиғи билан бажарилган. Ушбу маблағлар туманнинг ижтимоий соҳа объектлари, жумладан, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт, таълим муассасаларини ҳамда ободонлаштириш соҳасини ривожлантириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга йўналтирилган.

2016-2018 йилларда Миробод туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида 143 лойиҳа ишга туширилиши натижасида мингга яқин қўшимча иш ўрни яратилган.

Мавжуд камчиликлар ҳақида ҳам сўз юритилди. Хусусан, умумтаълим мактабларининг айрим синфларида ўқувчилар меъёрдан кўп. Тумандаги барча мактабларда информатика хоналари компьютерлар билан таъминланган бўлса-да, улардаги 11 фоиздан кўпроқ компьютерлар яроқсиз ҳолатда ва маънавий эскирган. Мактабларни дарсликлар билан таъминлаш тизимида ҳам камчиликлар мавжуд. Олиб борилган ишларга қарамасдан, муқаддам судланган ёшлар томонидан содир этилган жиноятлар сони ошганлиги танқидий таҳлил қилинди.

Миробод тумани ҳокимлигига уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд оилаларга Сергели туманида имтиёзли кредит асосида қурилаётган кўп қаватли уй-жойлардан квартира ажратиш борасида 2017 йилдан шу кунга қадар мингдан зиёд фуқародан ариза тушган. Шулардан 478 тасига комиссия хулосасига асосан уй-жой берилган.

Сессия йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Н.Йўлдошев сўзга чиқди.

 

Г.САТТОРОВА,

ЎзА мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: