Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
01.05.2018

ХУСУСИЙ УЙ-ЖОЙ МУЛКДОРЛАРИ ШИРКАТЛАРИ ОҚИЛОНА БОШҚАРИЛИШИ КЕРАК

Акмал УМАРАЛИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси:

— Ҳаракатлар стратегиясининг устувор йўналишларидан бири — аҳолининг уй-жой шароитини янада яхшилаш, коммунал-маиший хизматлар билан таъминланиш даражасини ошириш ҳисобланади. Шу мақсадда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш вазифаси белгиланган.

Президентнинг тегишли қарори билан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ташкил этилди. Унинг ваколат ва вазифалари белгиланди. Шунингдек, 2017-2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини таъмирлаш, ободонлаштириш ва ундан фойдаланиш шароитларини яхшилаш дастури тасдиқланди.

Маълумки, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятининг асосий вазифа ва йўналишлари сифатида кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш, улардан фойдаланиш ва эксплуатация харажатларини аниқлаш бўйича талабларни назорат қилади. Кўп хонадонли уйларни техник экс­плуатация қилиш қоидалари, уларга туташ ҳудудларнинг санитария меъёрлари, гигиена қоидаларига мувофиқ ҳолда сақланишига риоя этилиши устидан ҳам назоратни амалга ошириш белгиланган.

Шунингдек, вазирлик ҳар йили кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш, ундан фойдаланиш бўйича белгиланган меъёр ва қоидаларни ҳисобга олган ҳолда, унинг умумий мулкини, унга туташ ҳудудларни сақлаш учун турар жой ҳамда нотураржой бинолар мулкдорларининг мажбурий бадаллари энг кам миқдорини тасдиқлайди. Уларни хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига етказади.

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига кўп хонадонли уй-жойларни таъмирлаш ва бутлаш ишлари учун тижорат банклар томонидан имтиёзли кредитлар (5 йилга 9 фоиз) ажратиб келинмоқда. Бугунги кунда республикамиздаги 32 мингдан ортиқ кўп хонадонли уйларга 5 мингга яқин хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари хизмат кўрсатмоқда.

«Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Қонун хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солади. Ширкатлар, профессионал бошқарув компаниялари, ширкатлар уюшмалари ташкил қилинди, асосийси, фуқароларнинг ўз уйини ўзи бошқариш, сақлаш, таъмирлаш масалаларига муносабати ўзгарди ва мулкдор эканлигини ҳис қила бошлади. Ширкатлар томонидан ҳам бугунги кунда кўп қаватли уй-жойларда яшовчи фуқароларнинг яшаш шароитларини яхшилаш, техник-сервис хизматлар кўрсатиш сифатини ошириш, тасарруфидаги кўп қаватли уй-жойларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш, умумфойдаланишдаги жойларини таъмирлаш, дам олиш жойлари, болалар майдончалари қуриш масалалари ҳал қилинмоқда.

Бугунги кунда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмаси бухгалтерия ҳисоб-китобларини марказлашган ҳолда юритиш тизимини жорий қилган.

Буларнинг барчаси ширкатларда босқичма-бос­қич «Биллинг» тизими ташкил этилишига ва www.e-kommunal.uz порталига ширкатлар бўйича маълумотлар базаси киритилишига замин яратмоқда.

Мазкур ишлар муҳим, албатта. Лекин ҳал қилиниши керак бўлган масалалар ҳам оз эмас. Хусусан, аҳолининг уй-жой ва коммунал хизматлардан фойдаланиш харажатларининг ижтимоий мақбуллик даражасини ошириш, бунинг учун уй-жой фондини эксплуатациясини ташкил этиш бўйича аниқ процессуал механизмларни жорий қилиш мақсадга мувофиқ бўлади. Уй-жой мулкдорларининг мажбурий тўловларини шакллантириш бўйича чуқур асослантирилган меъёрлар ўрнатилиши ҳам долзарб масала бўлиб турибди.

Кўп қаватли уйларда яшайдиган ва нотурар жойларда фаолият кўрсатадиган мулкдорлар орасида кўпроқ тушунтириш ишларини олиб бориш лозим. Ҳар қандай таъмирлаш ишлари катта маблағлар ҳисобига амалга оширилади. Бу ишлар фақат ширкат раиси, бошқарув аъзолари ёки маҳаллий давлат ҳокимият органлари эмас, авваламбор, шу уйда истиқомат қилиб келаётган хонадон мулкдорлари иштирокида олиб борилиши керак. Ўз навбатида, бунинг учун аҳоли, яъни мулкдорларнинг хабардорлиги ва фаоллигини кучайтириш талаб этилади. Шунда ширкатлар самарали ишлайди, масъулияти ошади.

Соҳадаги фаолиятнинг шаффофлигини таъминлаш, истеъмолчилар учун қулайликлар яратиш мақсадида янги замонавий ахборот ва коммуникация технологияларини жорий қилиш, автоматлаштириш даражасини тезлаштириш зарур.



DB query error.
Please try later.