Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
14.04.2018

ПАРТИЯ ГУРУҲЛАРИ: БИРИНЧИ ЧОРАКДАГИ НАТИЖАЛАРНИ ҚОНИҚАРЛИ ДЕБ БЎЛАДИМИ?..

Боймурод Юсупов, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши бўлим бошлиғи:

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партиямиз гуруҳлари, яъни депутатларимиз фаолиятини кучайтириш вақт ўтган сайин долзарб масалага айланиб бормоқда. Чунки ҳудудларда қай даражада таъсир кучига эга бўлишимиз шунга бевосита боғлиқдир.

Ўзбекистон ХДП ташкилотлари ва депутатлик бирлашмаларининг вазифалари юзасидан чора-тадбирлар дастури тасдиқланган. Унга мувофиқ республиканинг барча туман ва шаҳарларида муаммоларга жойида ечим топиш механизми жорий этилмоқда.

Жумладан, ҳар ойнинг дастлабки ўн кунлигида муайян ҳудудларда Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари билан биргаликда ўрганишлар ўтказмоқда. Бунинг натижасида бир қатор масалалар жойида ечим топмоқда. Партиямиз кенгашлари қошидаги 207 та Жамоатчилик қабулхонасига шу йилнинг биринчи чораги давомида 3200 га яқин мурожаат тушган бўлиб, уларнинг аксарият қисми имкон қадар жойида ҳал этилмоқда.

Мурожаатлар мазмуни таҳлил қилинганида бандлик, ёш оилаларга уй қуриш учун ер участкаси ажратиш, қишлоқ врачлик пунктлари ишини тубдан такомиллаштириш, болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш ҳажмини ошириш масалалари долзарб экани аён бўлди.

Фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишда депутатлик сўрови имкониятидан кенг фойдаланиш муҳим ҳисобланади. Шу йилнинг биринчи чораги давомида жами 2000 дан ортиқ депутатлик сўрови юборилган бўлиб, уларнинг 1200 дан кўпроғи ижобий ҳал бўлган, қолган сўровлар депутатлар назоратида турибди.

Ислоҳотлар ҳаётийлиги, аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб қувватлашда барча даражадаги партия ташкилотлари, маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳларининг узвий ҳаракат қилишига эришмоғимиз лозим.

Ҳаракатларимизни бирлаштирадиган мақсадлардан бири бупартиямизнинг Ҳаракат дастуридир. Жорий йилнинг биринчи чораги давомида ушбу дастур асосида партиямиз гуруҳлари 251 масалани кўриб чиқди. Шундан 172 масала доимий комиссияларга, 65 таси эса сессияларга олиб чиқилди.

Шунингдек, маҳаллий Кенгашлардаги партиямиз гуруҳлари ташаббуси билан 56 марта ижро ҳокимияти вакиллари ҳисоботлари эшитилган. Келгусида бундай эшитувларни янада кўпайтиришимиз, энг муҳими, уларнинг аниқ натижа беришига алоҳида эътибор қаратишимиз зарур бўлади.

Ҳудудлардаги муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли тавсиялар орқали партия гуруҳларига яқиндан кўмаклашилмоқда.

Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритилган қонун лойиҳаларини жамоатчилик билан муҳокама қилиш мақсадида фуқаролардан, жойлардаги маҳаллий Кенгашлар депутатларидан фикр ва таклифлар олиш тартиби кенг жорий этиляпти. Қонун лойиҳалари бўйича давра суҳбатлари, жамоатчилик баҳслари ўтказиляпти.



DB query error.
Please try later.