Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Yanvar 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
31 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
10.04.2018

ДЕПУТАТЛАР МУАММОНИ ҲАЛ ҚИЛАДИМИ?..

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Шуҳрат Турсунбоев ва Акмал Умаралиев Юқо­ри Чирчиқ туманидаги 13- умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, ўқитувчи ва ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди.

— Мактабимизда бугунги кунда 176 нафар ўқувчи таълим-тарбия олмоқда, — дейди мактаб директори, Халқ депутатлари туман кенгаши депутати Манзура ­Оспанова. — Уларга 15 нафар малакали ўқитувчилар билим бермоқда. Мактабимиз 1988 йилда қурилган бўлиб, йиллар давомида таъмирталаб ҳолга келиб қолганди. Деворлари ёрилган, шиферлари эскириб, ёғин-сочин бўлган вақтларда баъзи жойларидан чакка ўтарди. Синф хоналарининг поллари чириб кетганди. Қиш-қировли кунларда мактаб совиб кетарди. Ниҳоят, мактабимиз 2016 йили давлат дастурига киритилиб, мактаб биноси мукамал таъмирдан чиқарилди. Энди қишлоғимиз ўқувчилари кенг ҳамда ёруғ синфхоналарда билим олишмоқда. Лекин баъзи камчиликлар бизни қийнаб келмоқда. Мактабнинг кимё, биология, физика хоналари ҳамон лобаратория жиҳозлари билан таъминланмаган. Маъмурият, информатика хонаси ва кутубхоналар учун ҳам жиҳозлар ҳалигача берилмаган. Ушбу масалалар юзасидан мутасаддиларга бир неча бор мурожаат қилдик. Афсуски, натижаси бўлмаяпти. Улар ана бўлади, мана бўлади, дейишдан нарига ўтишмаяпти...

Қонунчилик палатаси депутатларининг кейинги манзили тумандаги «Нурли замин» маҳалла фуқаролар йиғини бўлди. Ушбу маҳалла туманнинг энг чекка ҳудуди ҳисобланади. Маҳаллада жами 2500 га яқин киши истиқомат қилади. Аҳоли асосан деҳ­қончилик ва чорвачилик билан шуғулланади.

— Муаммоси ва дарди бор фуқароларимиз авваллари узоқ йўл босиб раҳбарлар ҳузурига бош уриб боришга мажбур эди, — дейди маҳалла фаоли Мақсуд Қулбеков. — Энди раҳбарлар ўзлари халқимиз ҳузурига келишмоқда. Жамоатчилик олдида ҳисобот ҳам беришмоқда. Шулар сабабми, юртимизнинг чекка-чекка қишлоқларида ҳам ислоҳотлар, бунёдкорликлар, ўзгаришлар рўй бермоқда. Бундан халқимиз, одамларимиз мамнун бў­лишмоқда. Энди маҳалламиздаги айрим муаммо ва камчиликларни айтай. Бир вақтлар қурилган икки қаватли болалар боғчаси ҳозир қаровсиз, хароба ҳолига келиб қолган. Ёшларимиз спорт билан шуғулланишлари учун етарли шарт-шароит йўқ. Транспорт қатнови ҳам яхши йўлга қўйилмаган. Коммунал тўловлар учун шохобча очилмаган. Бу муаммолар йиллар давомида аҳолимизни қийнаб келмоқда...

Ўша куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Шуҳрат ­Турсунбоев ва Акмал Умаралиев кўплаб хонадонларга кириб боришди. Фуқаролар билан суҳбатлашишди. Муаммолар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Яқин вақтлар ичида ушбу муаммоларга ечим топилишига умид уйғотишди.

 

Латифжон МАНСУРОВ.



DB query error.
Please try later.