05.04.2018

ОЛИЙ МАЖЛИС ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИДА УЧРАШУВ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида 4 апрель куни Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси ва Евроосиё Global TB Caucus гуруҳи ўринбосари Алисон Сатти бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасида ўзаро ишонч ҳамда манфаатдорликка асосланган муносабатлар изчил ривожланиб бораётгани қайд этилди. Икки давлат тузилмалари ўртасида ташкил этилаётган турли даражадаги мулоқотлар мамлакатларимиз ўртасидаги қонун ижодкорлиги, савдо-иқтисодий ҳамкорлик ривожига янги суръат бағишлагани таъкидланди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси Акмал Саидов ва бошқалар меҳмонларга мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берди.

Учрашувда аҳоли саломатлигини муҳофазалаш, жумладан, юқумли касалликлар, силга қарши курашишда парламентлараро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Ижтимоий соҳани ривожлантириш, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишни такомиллаштириш бўйича тадбирларни биргаликда ташкил этиш юзасидан фикр алмашилди.

Буюк Британия делегацияси аъзолари Қонунчилик палатаси фаолияти билан яқиндан таништирилди.

 

Улуғбек ШОНАЗАРОВ,

ЎзА мухбири.



DB query error.
Please try later.