08.03.2018

8 МАРТ – ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР КУНИ БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН МУКОФОТЛАШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Жамиятимизда хотин-қизларнинг ўрни ва нуфузини ошириш, уларнинг оилаларни мустаҳкамлаш, ёш авлодни ватанпарварлик, истиқлол ғояларига садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, халқимизнинг кўп асрлик бой маънавий меросини асраб-авайлаш, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш ва аҳоли фаровонлигини юксалтириш борасидаги улкан хизматларини муносиб қадрлаш мақсадида юртимизнинг ишлаб чиқариш тармоқлари, тадбиркорлик, илм-фан, таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш, маданият, санъат ва бошқа соҳаларида самарали меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ аёлларимиз фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан мукофотлансин:

 

«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН ЁШЛАР МУРАББИЙСИ»

Касимахунова Анархан Мамасадиковна — Фарғона политехника институтининг «Электр энергетикаси» кафедраси профессори, Фарғона вилояти

Маруфова Гулнора Махмудовна — Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари

Шахабитдинова Шохида Хошимовна — Андижон давлат университетининг «Ўзбек тилшунослиги» кафедраси профессори, Андижон вилояти

 

«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН ЖУРНАЛИСТ»

Утениязова Алтингул Палуановна — Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпанияси «Қорақалпоғистон» телеканалининг катта муҳаррири

 

«ФИДОКОРОНА ХИЗМАТЛАРИ УЧУН» ОРДЕНИ БИЛАН

Рахматуллаева Шафоатхон — Қўқон шаҳар мусиқали драма театри актёри, Фарғона вилояти

 

«МЕҲНАТ ШУҲРАТИ» ОРДЕНИ БИЛАН

Бобомуродова Хосият — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира

Боймурадова Жумахол Норбоевна — Зарбдор туманидаги «Тинчлик» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Жиззах вилояти

Ирисбекова Каммуна Наринбаевна — «Алоқабанк» акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси

Истамқулова Мафиратхон Мамажановна — Наманган вилояти қирғиз миллий маданий маркази раиси

Қобулова Мавлуда Умаржоновна — Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари – хотин-қизлар қўмитаси раиси

Махмудова Дилбар Пиримкуловна — Эркин ижодкор, ёзувчи ва публицист

Отажанова Масуда Юлдашевна — Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри солист-вокалисти

Салимова Шарипа — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира

Тохтаева Гузал Кашибовна — Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Республика Кенгаши раиси ўринбосари

Тулегенова Акшагул Абуевна — Конимех тумани халқ таълими бўлими мутахассиси, туман қозоқ миллий маданий маркази раиси, Навоий вилояти

 

II ДАРАЖАЛИ «СОҒЛОМ АВЛОД УЧУН» ОРДЕНИ БИЛАН

Надирханова Наталья Суратовна — Бухоро вилояти перинатал маркази директори

Турдиева Матлюба Халимовна — Самарқанд шаҳридаги 2-оилавий поликлиника бош шифокори, Самарқанд вилояти

 

«ДЎСТЛИК» ОРДЕНИ БИЛАН

Абдуллаева Санам Раимовна — «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси Марказий кон бошқармасининг 2-гидрометаллургия заводи кран машинисти, Навоий вилояти

Абдурахимова Мухайё Рахматуллаевна — Чимбой туманидаги «Lanextrakt» қўшма корхонасининг ташқи иқтисодий масалалар бўйича директори, Қорақалпоғистон Республикаси

Жумаева Мавжуда Шодмоновна — Косон туманидаги «Кўзмунчоғим» нодавлат мактабгача таълим муассасаси мудири, Қашқадарё вилояти

Зунунова Сахабат Исламовна — «Оила» илмий-амалий тадқиқот марказининг Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи

Иплина Антонина Александровна — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира

Кадирханова Малика Акбаровна — «Тадбиркор аёл» уюшмасининг Тошкент вилояти бўлими раиси

Касимова Мукаддас Зайнутдиновна — Мирзо Улуғбек туманидаги Алишер Навоий номли маҳалла фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси раиси, Тошкент шаҳри

Мухаммадиева Хушвак — Пахтачи туманидаги «Авангард» фермер хўжалиги пиллачиси, Самарқанд вилояти

Садуллаева Фарахат Аминовна — Урганч шаҳридаги «Урганч миллий тикувчилик» оилавий корхонаси раҳбари, Хоразм вилояти

Саттарова Фароғат — «Оила» илмий-амалий тадқиқот марказининг Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи

Сафарова Замира Хайдаровна — Ғиждувон туманидаги «Ғиждувон Машҳураси» хусусий корхонаси раҳбари, Бухоро вилояти

Турдикулова Шахлохон Уткуровна — Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Биоорганик кимё институти директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари

Хатамова Рислигой Гофуржановна — Эркин ижодкор, шоира

Юлдашева Мухабат Айсарахуновна — Қўрғонтепа туманидаги «Капитал белла» масъулияти чекланган жамияти директори, Андижон вилояти

Юлчиева Гулнора Дехкановна — «Маҳалла зиёси» Республика ўқув-услубий маркази директорининг ўринбосари

 

«ШУҲРАТ» МЕДАЛИ БИЛАН

Азизова Мафтуна Рахматулло қизи — «Ҳунарманд» уюшмасининг Бойсун тумани бўлими аъзоси, гиламдўз, Сурхондарё вилояти

Жалилова Муътабар Абидовна — Тошкент шаҳридаги «Мурувват» ногирон болалар учун 2-интернат уйи тарбиячиси

Журабаева Сахиба Эргашевна — «Ўзбекистон металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш цехи сирловчиси, Тошкент вилояти

Кокотова Ольга Николаевна — Гулистон шаҳридаги «Қувонч» мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси, Сирдарё вилояти

Наврузова Лола Хушмуродовна — Қарши шаҳридаги «Санам» масъулияти чекланган жамиятининг тикув цехи устаси, Қашқадарё вилояти

Ражабова Сара Дурдиевна — Ҳазорасп туманидаги «Шовот» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Хоразм вилояти

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.МИРЗИЁЕВ

 

Тошкент шаҳри,

2018 йил 7 март



DB query error.
Please try later.