Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Yanvar 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
31 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
06.03.2018

ҲАЁТИМИЗ ҚАНДАЙ БЎЛИШИ ЎЗИМИЗГА БОҒЛИҚ

Иба НАРИЗОВА, халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи аъзоси:

— Давлатимиз раҳбари 2 март куни вилоятимизда бўлиб, ҳудуддаги ҳаёт тарзи, амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишгани одамларнинг кайфиятини кўтарди, ҳаммамизни мамнун қилди.

Томди туманидаги учрашувда мен ҳам қатнашдим. Олис чўл ҳудудида яшовчи юртдошларимиз ҳам яхши яшаши керак, шунга ҳаракат қилишимиз керак, деган фикрлар қалбимизни тўлқинлантирди.

Қувонарлиси, шу кунга қадар Томди, Учқудуқ ва Нурота туманларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган 3 қарор қабул қилинди. Тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган ушбу ҳудуддаги фуқаролар 10 йил давомида барча турдаги солиқлардан озод этилди.

Томди тумани вилоят марказидан қарийб 300 километр олисда, Қизилқумнинг бепоён кенгликларида жойлашган. Ҳудуд одамларини бир неча йиллардан буён тоза ичимлик суви муаммоси қийнаб келар эди. Учрашувда мазкур масала ўртага ташланди. Ушбу муаммони тез фурсатда ҳал қилиш юзасидан мутасаддиларга топшириқ берилди.

Чўл ҳудудида яшовчи болаларни соғ­лом, билимли қилиб тарбиялаш муҳим масала экани таъкидланди. Томди, Учқудуқ, Конимех ва Зарафшон ёшлари учун замонавий кутубхона бунёд этилиб, улар ихтиёрига 4 та «Isuzu» русумли автобус бериладиган бўлди. Учқудуқ туманида эса замонавий мактабгача таълим муассасаси қурилиши айтилди. Фарзандларимизнинг бахту камоли ватан тақдири билан чамбарчас боғлиқлиги, уларнинг таълим-тарбияси устувор масала экани сўзда эмас, амалда ўз тасдиғини топяпти.

Шунингдек, аҳоли бандлиги билан боғлиқ муаммолар ҳам босқичма-босқич ҳал этилади. Масалан, Зарафшон шаҳрида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхонаси, қарийб 2 минг бош қорамолга мўлжалланган комплекс, музлаткичли омборхоналар қурилиши, балиқчилик хўжалиги, иссиқхоналар ташкил қилиниши юзлаб, балки минглаб иш ўринлари яратилишидан далолатдир.

Учрашувлар чоғида ҳар бир ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятидан келиб чиқиб, янгиликлар жорий этилиши таъкидланди. Одамларнинг қалбига ишонч, дардига малҳам бўлувчи истиқболли режалар ҳақида сўз юритилди.

Ҳам она, ҳам халқ вакили сифатида ушбу эътибордан бошим кўкка етди, яшаётган ҳудудимизни ривожлантириш кўпроқ ўзимизга, бугунги ҳаракатларимизга боғлиқ эканини тушундим.

 

«Ўзбекистон овози» мухбири

Илҳом САТТОРОВ ёзиб олди.



DB query error.
Please try later.