Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
01.03.2018

ДИЁНАТ ЙЎҚОЛГАН ЖОЙДА ОР-НОМУСГА ПУТУР ЕТАДИ, НАФС БАЛОСИ УСТУН КЕЛАДИ

Одам қачон ўзига ўзи ташвиш орттиради?

Синалмаган кишига ишонса, лоқайд бўлса, ҳуқуқий билими етишмаса, таваккал қилиб бир ишга қўл урса, қонуний шартнома ўрнига оғзаки келишувлар қилса...

Яна қанчадан-қанча эҳтиётсизликлар, ўйламай қадам ташлашлар одамга ғам-ташвиш келтиради.

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида яшовчи отахон Нумон Қаюмов ҳам соддалик қилдими, ишонувчан бўлдими, хуллас, ўз бошига ғавғо орттирди. Тўғриси, у одамларнинг лабзига ишонди, бегонага эмас, яқин танишига ва ўзининг куёвига ишонди. Оқибатда 2009 йилдан буён идорама-идора, судма-суд овораю сарсон юрибди.

Унинг таҳририятимизга ёзган шикоят хатида айтилишича, 2000 йилда Қашқадарё вилояти Қамаши шаҳрида яшовчи таниши Исроил Умаровга тегишли бўлган Шаҳрисабз шаҳри, Зафаробод кўчасида жойлашган 600 кв.метр (яъни, 6 сотихдан ошиқроқ) майдонга эга бўлган чала қурилган 51-уйни сотиб олади, ўзаро келишувга кўра, пулини бўлиб-бўлиб беради. Пулнинг бир қисми олти нафар қўшниси гувоҳлигида (тилхат мавжуд) берилади. Пулнинг қолган қисми уй Нумон Қаюмов томонидан тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, уй эгаси Исроил Умаров кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бўлгач, берилишига келишилади. Уй қуриб бўлинади, ҳовли атрофи девор билан ўралади. Шундан сўнг Нумон Қаюмов пулнинг қолган қисмини 2015 йилнинг 25 февраль куни тўлайди. Бу ҳақда Исроил Умаров, унинг хотини Анвара­ ­Назарова ва қизи Мадина Ходиева иштирокида далолатнома тузилади. (далолатнома мавжуд). Ўтган йиллар давомида Нумон Қаюмов уй-жой ва ер солиғини бевосита ўзи тўлаб келади. (далолатнома мавжуд).

Уй тўлиқ битказилгандан сўнг, уйнинг биринчи эгаси Исроил Умаров уй-жойга эгалик ҳуқуқини расмийлаштириш учун тегишли ҳужжатларни Шаҳрисабз туман ҳокимлигига тақдим этади. Туман ҳокимининг 2010 йил 16 ноябрдаги (№Х-1058/11) қарори билан Исроил Умаров номига эгалик ҳуқуқи қайд этилади. Аризачининг фикрича, туман ҳокимининг бу қарори ноқонуний. Чунки амалдаги қонунчиликка кўра, уй-жойга эгалик (мулк) ҳуқуқи тўлиқ белгилангандан сўнг, уй-жойнинг ҳақиқий эгаси уйга алоқаси бўлмаган шахсга уй-жойни тасарруф этиш (фойдаланиш) ҳуқуқини берувчи ишончномани расмийлаштиришга йўл қўйилади. Ҳокимнинг бу қарорида эса Исроил Умаровга уй-жой эгалик ҳуқуқи берилиши баробарида учинчи шахс Мадина Ходиевага уйнинг кадастр ҳужжатларини тайёрлаш ҳуқуқи берилиши кўрсатилади. Биринчидан, бунга ҳокимнинг ҳаққи йўқ эди, иккинчидан, бу қарорга бошқа бир сохта ҳужжат асос қилиб олинади. Шаҳрисабз туман давлат нотариуси Дилфуза Меликова томонидан бир йил илгари — 2009 йил 29 октябрь куни Исроил Умаров номидан Мадина Ходиева (Қаюмова) номига уйни олди-сотдиси билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи Ишончнома расмийлаштирилади. Аммо бундан Нумон Қаюмовнинг хабари бўлмайди ва у бунга розилик ҳам бермаган. Яна бир масала, уй-жойнинг ҳақиқий майдони туман ҳокимининг қарорида 600 кв.метр кўрсатилган бўлса-да, давлат нотариуси томонидан берилган ишончномада 0,06 га, яъни, 0,06 сотих деб кўрсатилган. Бунинг устига кўча номи бор, уй рақами йўқ.

Нумон Қаюмовнинг гапига кўра, кенжа қизи Мадина Ходиева (Қаюмова) 2003 йил март ойида Бекзод Ходиев билан никоҳдан ўтиб, турмуш қуришган ва ўрталарида 3 нафар қиз фарзанд дунёга келган. Улар куёвнинг ота-онаси билан бирга Шаҳрисабз шаҳар Эшонпир кўчаси 79-уйда 2008 йилга қадар яшаб келишган. Б.Ходиев ака-укалари билан бир ҳовлида яшаган даврида юзага келган келишмовчиликлар сабабли ота-она уйидан чиқиб кетиб, ижарага уй-жой ахтаради. Қизи ва куёвининг қийналганини кўрган Нумон ота Шаҳрисабз шаҳри Зафаробод кўчасидаги 51-уйнинг 200 кв.метрига вақтинча уй-жой қуриб, яшаб туришларига розилик билдиради. 2008-2009 йилларда куёви бу ерда икки хонали уй қуради ва алоҳида кириб-чиқиш учун дарвоза ўрнатади. 2010 йилда Нумон Қаюмов 600 кв.метр майдоннинг 400 кв.метрида ўзи қурган уй-жойни ўғли ­Қаюмов Бурхонга ва 200 кв.метрда қурилган уй-жойни қизи Ходиева Мадинага расмийлаштириб бериш учун ҳужжатларни Шаҳрисабз туман ер тузиш ва кадастр хизматига топширади. Лекин бу ҳужжатлар йўқолади. Нумон отанинг гумонича, ҳужжатларни куёви йўқ қилиб юборади. Бу орада куёвнинг хаёли бузилиб, Нумон отанинг 400 кв.метр ҳовли-жойига ҳам кўз олайтиради шекилли, қандай қилди ўзи билади, қайнотанинг 4 сотих, ўз оиласига ажратилган 2 сотих ҳовли-жой ва ёрдамчи биноларни битта кадастр ҳужжати билан хотини Мадинанинг номига ўтказиб олади. Шундан сўнг асосий мақсадига эришиш ҳаракатини бошлайди. Хотини Мадинани ўғил туўмаганликда айблаб, камсита бош­лайди. Агарда айтганига кўнмаса, никоҳни бекор қилдириш билан қўрқитади. Ўзи юрист бўлгани учун ҳужжатлар билан ишлашни яхши билади. Туман нотариал идораси нотариуси Дилфуза Меликова ёрдамида 600 кв.метр ер майдонидан иборат уй-жойга хотини Мадина Ходиева билан олди-сотди шартномасини расмийлаштиради, пулини ҳам бермасдан уйни ўз номига ўтказиб олади. Қизиқ ҳолат, эр-хотин бўлиб, уч фарзанд билан бир ҳовлида яшаб келаётган, айни пайтда қайнотанинг ҳовлисидан паноҳ топган куёвнинг ўз хотини билан уй-жойни олди-сотди шартномаси орқали ўз номига ўтказиб олишини қандай тушуниш мумкин? Қайси эр бирга яшаб келаётган қонуний хотини билан уйни олди-сотди қилади? Куёв бола узоқни кўзлаб, режа тузганга ўхшайди. Чунки қайнотасига тегишли ҳар икки уйга эгалик қилиш ҳуқуқини қўлга киритгач, хотинини болалари билан уйдан чиқариб юборади. Ҳатто 2013 йилда суд орқали никоҳини ҳам бекор қилдиради. Алдов ва жанжаллар гирдобида қолган Мадина бошина қаёққа уришини билмайди. Бунинг устига унинг 10 яшар қизи Комила 2016 йил декабрь ойида «аплас­тическая анемия фанкони» (илик етишмовчилиги) касаллиги туфайли вафот этади. Айни пайт­да унинг яна бир қизи Робия ҳам бу касалликка дучор бўлади. Энди инсоф билан Мадинанинг аҳволини тасаввур қилиб кўринг.

Нумон Қаюмов масалага ойдинлик киритиш учун уйнинг биринчи эгаси Исроил Умаровга мурожаат қилади. Маълум бўлишича, Бекзод Ходиев қайнотам рози, деб қайнотага тегишли уйни хотини Мадина Ходиева номига нотариус Дилфуза Меликовадан ишончнома расмийлаштириб олади. Бу ўринда Исроил Умаров ҳам Бекзод Ходиевнинг гапига ишониб хатога йўл қўйган кўринади. Чунки у уйни ҳақиқатан Нумон Қаюмовга сотган, пулларни гувоҳлар иштирокида олган, бу ҳақда тилхат ва далолатномалар бор. Унда уй-жойнинг кейинги тақдирини ҳал қилиш учун нега бошқа шахсга ишончнома берилди?

2011 йил июнь ойидан уй-жой юзасидан жанжал ва низолар бош­ланди. Нумон Қаюмовнинг қизи ­Мадина Ходиеванинг уй-жойга эгалик ҳуқуқини тиклаш мақсадида қилган мурожаатлари Фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз ва Чироқчи туманлараро судларида ҳамда Фуқаролик ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судида бир неча марта кўриб чиқилган ва турли мазмундаги қарорлар қабул қилинган. Хусусан, Шаҳрисабз туманлараро суди 2013 йил 4 июнь куни Мадина Ходиеванинг фойдасига ҳал қилув қарори чиқарди. 2013 йил 19 июль куни фуқаролик ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди апелляция инстанцияси Шаҳрисабз туманлараро фуқаролик судининг ҳал қилув қарорини тўғри, деб топди.

Шундан сўнг, низоли уй-жой Шаҳрисабз туман ва ер кадастр хизмати томонидан 2014 йил 21 октябрь куни Мадина Ходиева номига расмийлаштириб берилади. Лекин фуқаролик ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди апелляция инстанциясининг 2016 йил 20 сентябрдаги ажрими билан уй-жой юзасидан Мадина Ходиеванинг талаби рад этилиб, масала Бекзод Ходиев фойдасига ҳал қилинади. Можаро бугунги кунгача давом этмоқда.

Воқеани таҳлил эта туриб, эски дард, эски савол қўзғалади: бир масала юзасидан нега судлар турлича қарорларни чиқаради? ­Судьяларнинг билими, савияси ҳар хилми ёки бунинг бошқа сабаб­лари бормикин?

Бизнинг назаримизда мазкур уй-жой муаммоси унчалик чигал ёки мураккаб эмас. Ақли-ҳуши жойида одам диққат билан масалани ўрганса, қатор ноқонуний ҳолатларнинг гувоҳи бўлади. Ҳамма гап шундаки, ҳар бир ноқонуний ҳолатга юридик баҳо берилмасдан ўтиб кетилаётганга ўхшайди. Айрим саволларга эътибор қаратайлик:

Нотариус Дилфуза Меликова томонидан берилган ишончномада уй-жойнинг манзили аниқ кўрсатилмаган, ер ҳажми эса нотўғри кўрсатилган. Бунинг устига уй-жойни сотиб олган, 2000 йилдан тегишли солиқларни ўз вақтида тўлаб келган ­Нумон ­Қаюмовнинг розилиги олинмаган.

Хўш, ишончнома юридик кучга эгами?

Ушбу ишончнома орқали Шаҳрисабз туман ҳокимининг 2010 йил 16 ноябридаги қарори (№Х-1058/11) қабул қилинган. Қарорда ер майдони бошқа ҳажмда кўрсатилган. Бу рақамлар ҳатто турли босқичдаги судлар қарорларида ҳам шундай акс эттирилган. Бир-бирини инкор қилувчи икки хил ҳажмдаги ер майдони кўрсатилган қарорни ҳақиқий деб бўладими?

Ўн икки йил давомида ер ва мол-мулк солиғини тўлаб келган Нумон Қаюмов бирорта ишда на давогар, на тараф сифатида қатнаштирилмаган, унинг мурожаатларини ҳеч ким эшитмай келмоқда.

Даъво аризаларида талаб қилинган бўлса-да, бирорта ҳам ҳақиқий гувоҳ, архитектор, ер тузиш кадастр хизмат ходими ёки бошқа мутахассисни судлар ишга жалб этмаган.

Бундай ҳолатларда суд ишни ҳар томонлама ўрганиб кўрган, деб хулосага келиш мумкинми?..

Бу каби саволлар кўп. Лекин уларга ким жавоб беради?..

Нумон отанинг айтишича, собиқ куёв бола юрист бўлгани учун ўзига яраша танишлари бор. Шунинг учун ғирром йўллар билан мақсадига эришиб келмоқда.

Аммо Нумон отага айтадиган гапимиз шуки, бугун замон бошқа, талаб бошқа, таниш-билишчилик каби ўйинларга энди йўл қўйилмайди. Ишончимиз комилки, суднинг юқори органлари бу масалани адолатли ҳал этади.



Тоштемир БОБОЕВ



DB query error.
Please try later.