27.02.2018

ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ҚОИДАЛАРИГА РИОЯ ҚИЛАЙЛИК

Табиий газ ва электр жиҳозларидан нотўғри фойдаланилиш бахтсиз ҳодисаларга, нохуш оқибатларга олиб келади. Буни ҳамма билса-да, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига ҳар доим ҳам амал қилавермайди.

Тушунтириш ишларига қарамасдан, Яшнобод туманида жорий йил бошидан 22 февралга қадар 20 га яқин турли даражадаги ёнғинлар содир бўлди. Уларнинг асосий сабаби хонадонларда хавф­сизлик қоидаларига риоя қилинмаслиги билан боғлиқдир.

Шунинг учун маҳаллаларда профилактика ишлари кучайтириляпти. Йил бошидан буён ҳудудимиздаги 8 та маҳаллада ёнғинга қарши профилактика ўтказилди. Хавфсизлик қоидаларига риоя қилмагани учун 20 га яқин фуқарога огоҳлантириш берилди.

Юртимизда ҳар чоршанба ёнғин профилактикаси куни, деб белгиланган. Ватандошларимиздан ушбу тадбирда фаол иштирок этишни сўраймиз. Бу билан ўз ҳаётимиз ва яқинларимиз соғ­лиғини, ҳаётини, мол-мулкини асраган бўламиз.

 

Ҳаким ЖЎРАЕВ,

Тоҳир ИСМОИЛОВ,

Яшнобод туман ёнғин хавфсизлиги бўлими инспекторлари.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: