Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
25 26 27 28 29 30 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31 1 2 3 4 5
27.02.2018

ЧОРТОҚДА АҲВОЛ ЯХШИ ЭМАС

Халқ депутатлари Чортоқ туман Кенгашининг нав­батдаги сессиясида ҳудуд ижтимоий-иқтисодий тараққиёти билан боғлиқ долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Олий Мажлис депутатлари, Сенат аъзола­ридан иборат ишчи гуруҳ туманда ўн кун давомида кенг кўламли ўрганиш олиб борди. Тиббиёт, таълим муассасалари, маҳаллаларда аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқот ўтказилди. Шу асосда сессияда мавжуд ҳолат, аниқланган камчиликлар, ечимини кутаётган муаммолар, ҳал этилиши зарур бўлган масалалар очиқ-ошкора ўртага ташланди.

Дарҳақиқат, ўрганишлар жараёнида 800дан ортиқ муаммоли масала аниқланди. Уларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. 15 та катта муаммо назоратга олинди.

Ишчи гуруҳ хулосасига кўра, тумандаги интилиш ва изланишлар ислоҳотларнинг бугунги талаби даражасида эмас. Хусусан, туманда субвенция миқдори жуда баланд. Иш жойларини кўпайтириш, тадбиркорлик субъ­ектлари учун ҳар томонлама қулай шароитлар яратиш, ишбилармонликка халақит қилаётган тўсиқларни олиб ташлаш, истиқболли йирик лойиҳалар устида изланиш орқали бандлик билан боғлиқ масалаларга ечим топиш мумкин.

Чортоқда ичимлик суви таъминоти ҳануз муаммолигича қолмоқда. Тиббиёт соҳасидаги ўзгаришлардан аҳоли қониқмаяпти, шифохоналардаги шароитлар талабга жавоб бермайди.

Ишчи гуруҳи аъзоси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси Абдуғаффор Қирғизбоев ўз сўзида таълим-тарбия масканлари­даги аҳволни танқидий ­шарҳлаб берди. Мактабгача таълим муассасаларида ўзгаришлар кўзга ташланаётган бўлса-да, болажонларни боғчаларга қамраб олишда муаммолар бор. Туман ҳудудида жойлашган коллежлардаги аҳвол ҳам қониқарли эмаслиги таъкидланди.

Сессияда туман Кенгашининг бюджет масалалари доимий комиссияси раиси Абдусамад Тожибоев, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Аброржон Дадамирзаев, туман ҳокимининг ўринбосари Шавкатжон Абдуллажонов ва бошқалар ҳисобот берди.

Сессияда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари Ҳотамжон Кетмонов сўзга чиқиб, туман депутатлари ва фаоллари олдида турган муҳим вазифаларга эътибор қаратди.

Ўрганиш жараёнида аниқланган камчиликларни ҳал этиш бўйича «йўл харита»лари яратиш, унинг ижросига эришиш бўйича қарор қабул қилинди.

 

Носиржон ДЕҲҚОНОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: