Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Yanvar 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
31 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
15.02.2018

УЛУҒ ШОИРГА ЭҲТИРОМ

Вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Бобур номидаги халқаро жамоат фонди ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда юртимизда ва хорижда фаолият юритаётган бобуршунос олимлар, кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар иштирок этди.

Мамлакатимизда мустақиллик йилларида халқимизнинг бой маданий мероси, хусусан, буюк аждодларимиз Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг бебаҳо илмий-бадиий асарлари жаҳон илм-фани, адабиёти ривожида муҳим аҳамият касб этгани таъкидланди. Бобур ва бобурийлар ҳаёти, ижодий меросини ўрганиш, тарғиб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Тадбирда Бобур ҳаёти билан боғлиқ саҳна кўринишлари намойиш этилди, ёш ижодкорлар Бобур ғазалларидан намуналар ўқиди. Иштирокчилар Бобур ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйди.

— Бобур Мирзо ижоди инсонни комилликка чорловчи улкан маънавий хазинадир, — дейди Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид. — Айниқса, адабиёт, тарих, тилшунослик, ҳуқуқ­шунослик, мусиқа ва географияга оид асарлари бизга тарихимиз ҳақида жуда кўп маълумотлар бериш билан бирга, ўша давр ёзма манбааларини ўрганишимизда муҳим манбаа бўлиб хизмат қилади. Бобур лирикаси эса ўзбек мумтоз адабиётининг энг гўзал саҳифаларидан биридир.

Тадбир «Боғи Бобур» истироҳат боғидаги «Бобур ва жаҳон маданияти» музейида Бобур ва бобурийлар ижодини ўрганиш ва тарғиб этиш масалаларига бағишланган илмий анжуман билан давом этди.

Анжуманда Бобур номидаги халқаро жамоат фонди, бобуршунос олимлар томонидан Бобур ва бобурийлар ҳаёти, ижодий меросини ўрганиш, тарғиб этиш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида таниқли олим ва ижодкорларнинг маърузалари тингланди. Шунингдек, Фонд ташаббуси билан чоп этилган «Мубаййин» насрий баёни», «Рисолаи Волидия». Унинг наз­мий таржимаси ва шарҳи», «Шамолларда учган нидолар» номли китоблар тақдимоти ўтказилди.

Тадбирда Афғонистон, Қир­ғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Эрон ва Япония давлатларидан келган бобуршунос олимлар ҳам иштирок этди.

— Ўзбекистонда жаҳон илм-фани тараққиётига улкан ҳисса қўшган улуғ алломалар ҳаёти ва ижодини ўрганиш, кенг тарғиб қилиш борасидаги ишлар давлат сиёсати даражасида олиб борилаётганига ҳавасим келди, — дейди Токио санъат университети профессори Куме Шого. — «Бобурнома» асари япониялик таниқли бобуршунос олим, профессор Эйже Моно томонидан япон тилига таржима қилинган. Ушбу асарни ўқиб чиқиб, Бобур юртига бўлган қизиқишим ортди. Ана шу қизиқиш туфайли бугун Ўзбекистонга, хусусан, ­Андижонга келдим. Юртингиз менда фақат илиқ таассуротлар қолдираяпти. Айниқса, Осиё илм-фани, Ҳиндистон тараққиёти ва ривожига салмоқли ҳисса қўшган шоир, олим ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобурга Ўзбекистон заминида кўрсатилаётган ҳурмат халқингизнинг шу юртдан етишиб чиққан буюк тарихий шахсларга юксак эҳтиромининг ёрқин намунасидир.

 

 

Фахриддин УБАЙДУЛЛАЕВ,

ЎзА мухбири.



DB query error.
Please try later.