Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Mart 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
25 26 27 28 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
15.02.2018

КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИ ВА ЎЗБЕКИСТОН: ДИПЛОМАТИК АЛОҚАЛАР ЎРНАТИЛГАНИНИНГ 26 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНДИ

Жорий йил январь ойида Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганига 26 йил бўлди. Шу муносабат билан Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида Халқ­аро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. «Ўзбек—корейс дўстлиги: тарих саҳифалари, истиқбол уфқлари» мавзусида ташкил этилган ушбу сессия­да тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, халқаро экспертлар, дипломатик корпус ходимлари, талабалар ҳамда журналистлар иштирок этди. Тадбирда икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, сармоявий соҳалардаги ҳамкорликнинг бугунги кундаги ҳолати ва келажакдаги режалари ҳамда тарихий-маданий алоқалар хусусида сўз борди.

— Ўзбекистон билан Корея Республикаси ўртасидаги сиёсий муносабатлар халқ­аро майдонда ўзаро қўллаб-қувватлаш руҳида ривожланиб бормоқда, — дейди Халқ­аро прес-клуб раиси Шерзодхон­ ­Қудратхўжаев. — Жаҳон ва минтақавий аҳамиятга эга масалалар бўйича томонларнинг тутган позициялари ўхшаш ёки бир-бирига жуда яқин. Мамлакатимизда Жанубий ­Корея сармояси иштирокида 461 корхона фаолият кўрсатмоқда. Ушбу корхоналар нефть-газ, нефть-кимё ва кимё, машинасозлик, электротехника ва тўқимачилик саноати, ахборот коммуникация технологиялари, транспорт, логистика ва туризм соҳасида муваффақиятли иш олиб бормоқда.

— Мамлакатимизнинг олий таълим муассасалари Кореянинг 30 дан ортиқ илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик қилмоқда, — дейди Ўзбекистон — Корея дўстлик жамияти раиси, Тошкентдаги Инҳа университети ректори Сарвар Бобохўжаев. — 2014 йилда Тошкент шаҳрида Инҳа университети очилгандан сўнг ҳамкорликнинг янги қирралари пайдо бўлди. Ушбу олий ўқув юрти халқаро стандартлар даражасида юқори малакали IT-мутахассисларни тайёрлайдиган биринчи чет эл университетидир. Бугунги кунда 1000 нафардан ортиқ талаба университетда ахборот технологиялари, муҳандислик ва логистика соҳаларида ўқитилмоқда.

— Кўп сонли корейс миллати диаспораси икки мамлакат ва халқларимизни янада яқинлаштириш, дўстона муносабатларни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади, — дейди Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси бўлим мудири Бахтиёр Каримов. Мазкур диаспора МДҲдаги энг кўп сонли диаспора бўлиб, сони бўйича дунёда тўртинчи ўринда туради. ­Корея диаспорасининг 283 нафар вакили юксак давлат мукофотлари ва унвонлар билан тақдирланган бўлиб, жамиятимизда катта обрўга эга.

Тадбир сўнгида Ўзбекистон корейс маданият марказлари ассоциацияси мутасаддилари, Корея Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонаси вакиллари журна­лист­ларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди.

 

Шаҳбоз САИДОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.