Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
08.02.2018

ТАНЛОВДАГИ ЛОЙИҲАЛАРНИНГ ТАҚДИРИ НИМА БЎЛАДИ?

Миллий матбуот марказида кў­рик-танловнинг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

— Синглим ёшлигидан ташкилотчи, билимли ва тиришқоқ эди, — дейди ўзини Матлуба Эшонқулова деб таништирган аёл. — Ёрдамга муҳтож инсонларни кўрганида кўмак беришга ошиқади. Унинг шу феъли Ўзбекистон ХДПга аъзо бўлишга ундаган, десам янглишмайман. Синглим бу кўрик-танловда иштирок этишни жуда хоҳлаганди. Бугун у ўз ниятига етди.

Бир зумда танлов ўтказиладиган зал томошабинлар, иштирокчиларни қўллаб-қувватловчилар билан тўлди. Тошкент шаҳар партия кенгаши раиси ­Ҳайдар Бобохонов барчага омад тилади.

— Иштирокчиларнинг лойиҳаларини янада мукаммаллаштириб, ҳаётга татбиқ этишни режалаштирдик, — дейди ЎзХДП Тошкент шаҳар кенгаши бўлим мудири Сирожиддин Шоназаров. — Бу борада амалга оширилган ишларнинг ойлик натижаларини таҳлил қилиб борамиз. Негаки, танлов учунгина тайёрланган лойиҳалар билан кўрик-танловнинг савияси ошиб қолмайди. Бу партиямизнинг нуфузига ҳам жиддий таъсир кўрсатади.

Якуний натижаларга кўра, Бектемир туманидан Юлдуз Махмутазимова учинчи, Мирзо Улуғбек туманидан ­Наргиза Убайдуллаева иккинчи, «Ёшлик» талабалар шаҳарчасидан Нодира ­Сайдуллаева биринчи ўринни олди ва республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

 «Ўзбекистон ХДПнинг энг фаол аёли» кўрик-танловининг Тошкент ви­лоят босқичи ҳам кўтаринки руҳда ўтди.

— Қизимни қўллаб-қуввалаш мақсадида Нукус шаҳридан келдим, — дейди Света Романова. — У бир неча йил аввал «Ёш сиёсатчи» кўрик-танловига қатнашган ва туман миқёсида иккинчи ўринни эгаллаганди. Ўшанда маълум бир сабабларга кўра кела олмагандим. Бугун унинг ёнида бўламан ва фарзандим ғолиб бўлишига ишонаман.

«Лойиҳалар тақдимоти» шартида Қибрай туманидан иштирокчи Элмира Содиқованинг касаначиликни ривожлантиришга қаратилган лойиҳаси ҳакамлар ҳайъатининг эътиборини тортди.

— Бир куни қўшниларим тикувчилик цехи ташкил қилсангиз, барчамиз ишли бўлар эдик, деб қолишди, — ҳикоя қилади у. — Маҳалламизда қўли гул чеварлар, тўқувчилар анчагина. ЎзХДП Қибрай ­туман кенгаши раиси билан бамаслаҳат иш бошлашга қарор қилдим. Бу орада «ЎзХДПнинг энг фаол аёли» кўрик танловига қатнашиш учун тайёргарлик кўраётган эдим. «Tekset», деб номланган лойиҳам фақатгина кўрик-танлов учун тайёрланган лойиҳа бўлиб қолишини истамайман. Уни амалга оширишга қатъий аҳд қилганман.

Айтиш керакки, бошқа иштирокчилар тақдим этган лойиҳалар ҳам партиямиз электорати манфаатларига қаратилгани, ҳаётий масалалар кўтарилгани билан аҳамиятли бўлди.

«Қонунларимиз ҳаётимиз асосидир», «Сиёсий ҳозиржавоблик» шартлари ҳам анча қизиқарли тарзда ўтди.

Якуний натижаларга кўра, Чирчиқ шаҳридан Холида Ортиқова учинчи, Юқори Чирчиқ туманидан Шаҳноза Шайдуллаева иккинчи, Қибрай туманидан Элмира Содиқова эса биринчи ўринни қўлга киритди. Элмира республика босқичида қатнашадиган бўлди.

Танлов якунида иштирокчиларга партия кенгашларининг диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

 

Маҳлиё АЛИҚУЛОВА,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.