Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Avgust 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
30 31 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2
06.02.2018

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНИГА ШАРҲ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига

ШАРҲ

Ўзбекистон Республикаси бой маънавий-маданий меросга, турли-туман тарихий-археологик объектларга, қулай табиий-иқлим шароитига ва кўп тармоқли ижтимоий инфратузилмага эга бўлиб, бу эса туризмнинг турли шаклларини илдам ривожлантириш учун барча зарур шарт-шароитларни яратади.

Қисқа вақт ичида республикада туристик соҳани ривожлантириш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. Жумладан, Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини комп­лекс равишда ривожлантиришга йўналтирил­ган 20 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди, улар ўз навбатида туризм соҳасидаги янги давлат сиёсатига асос бўлди, туризм соҳасидаги субъектларга аҳамиятли тарзда солиқ ва божхона имтиёз­лари ва афзалликларини берди.

Шу билан бир қаторда, соҳада бир қатор ҳал этилмаган масалалар мавжудлиги, шу жумладан хорижий фуқаролар учун виза ва паспорт режимини либераллаштириш ишлари секин олиб борилаётганлиги, улар учун электрон кириш визаларини расмийлаштириш имконияти мавжуд эмаслиги, бой ички ва зиёрат туризмлари салоҳиятидан суст фойдаланилганлиги, инвестициялар, хусусан, хорижий инвестициялар секин жалб этилаёт­ганлиги сабабли туризм инфратузил­масининг етарлича ривожланмаганлиги, шунингдек, ахборот-коммуникация технологиялари етарлича татбиқ этилмаётганлиги соҳанинг ривожланишига тўсқинлик қилмоқда.

Қайд этиб ўтилган масалаларни ҳал қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республи­ка­си туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.

Мазкур Фармонда Исроил давлати, Индонезия Республикаси, Корея Республикаси, Малайзия, Сингапур Республикаси, Туркия Республикаси ва Япония фуқаролари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасига мунтазам авиақатновларни амалга оширувчи хорижий авиакомпаниялар ҳаво кемалари экипажининг аъзолари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга визасиз режим белгиланиши кўзда тутилган.

Шунингдек, Европа иттифоқи, Шарқий Осиёнинг бир қатор давлатлари ва Яқин Шарқ мамлакатларининг, ҳамда Ҳиндистон Республикаси, Канада, Янги Зеландия, Америка Қўшма Штатлари каби 39 та мамлакат фуқаролари учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига туристик ваучерни ёхуд Ўзбекистон Республикасига таклиф қилаётган юридик ёки жисмоний шахснинг мурожаатномасини тақдим этишга оид талаб бекор қилинишини ҳамда ҳужжатларни қабул қилиш куни ҳисобга олинмаган ҳолда икки иш куни мобайнида визани расмийлаштиришни кўзда тутадиган туризм визаларини расмийлаштиришнинг 2018 йил 10 февралдан эътиборан содда­лаштирилган тартиби киритилди.

Мамлакатнинг туристик, маданий, табиий ва спорт салоҳиятини тарғиб қилиш бўйича ишларни янада фаоллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги «Миллий туризм маҳсулотини тарғиб қилиш маркази» ДУК Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги «Миллий PR-маркази» ДУК сифатида қайта ташкил этилди ҳамда унга республиканинг туризм салоҳиятини тарғиб қилишни ташкил этиш бўйича вазифалар юклатилди.

Шу билан бирга, 2018 йилнинг 1 июлидан эътиборан бир қатор хорижий мамлакатлар фуқаролари учун электрон кириш визаларини бериш тизими жорий этилади.

Фармон қабул қилиниши билан респуб­ликада «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» номи остида мамлакат бўйлаб таништирув саёҳатлари ва турларини ташкиллашти­риш­нинг кенг миқёсли дастури ишга туширил­моқда, унинг доирасида бир миллионга яқин фуқароларимиз, шу жумладан ўқув муас­сасаларининг ўқувчилари ва талабалари, ногирон болалар ва кам таъминланган оилалар фарзандлари, ишчилар, нафақахўр­лар, маҳалла фаоллари, аёллар ва аҳолининг бошқа қатламлари ҳам мамлакат бўйлаб саёҳат қилиш имконига эга бўладилар.

Туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъект­ларини қўллаб-қувватлаш мақсадида меҳмон­хоналар, улар бўйидаги йўл, муҳандислик ва коммуникация инфратузилмаларини қуриш бўйича инвестиция лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш учун туризм соҳаси тадбир­корлик субъектларига кредит маблағларини ажратиш мақсадида Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг кредит линия­ларини очиш назарда тутилган.

Асосий фаолияти тематик хиёбонлар хизматларини ташкиллаштиришдан иборат бўлган юридик шахслар тематик истироҳат боғларини фойдаланишга топшириш санасидан бошлаб 3 йил муддатга юридик шахс­лардан олинадиган фойда солиғи, ер солиғи ва мол-мулк солиғини ҳамда ягона солиқ тўловини тўлашдан озод этилади.

Шунингдек, тематик хиёбонлар, меҳмон­хоналар ва бошқа жойлаштириш воситала­рини қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун тематик хиёбонлар, меҳмон­хоналар ва бошқа жойлаштириш воситалари томонидан 2022 йил 1 январгача олиб кирилаётган жиҳозлар, техника, хом ашё, бутловчи буюмлар ва захира қисмлари ва қурилиш материаллари ва Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган бошқа материаллар божхона тўловларидан озод этилади.

Бундан ташқари, туризм соҳасида фаолият юритадиган тадбиркорлик субъект­лари республика ҳудудига олиб кирилаётган туристик тоифадаги транспорт воситалари ҳамда канат йўли, тоғ-чанғи кўтаргичлар, фуникулёрлар ва бошқа шунга ўхшаш объект ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун жиҳозлар, механизмлар ва захира қисмлари, шунингдек, ҳаво шар­лари, аэростатлар, квадроцикллар ва моторли қайиқлар учун 2022 йил 1 январгача божхона тўловларидан озод этилади.

Фармон билан Қорақалпоғистон Респуб­лика­сида рўйхатга олинган лицензияга эга бўлган туризм операторларига истисно тариқасида экстремал турларни ташкил қилиш учун олиб кирилаётган двигатели ҳажми 2,4 л. дан кам бўлмаган юқори ўтиш қобилиятига эга бўлган транспорт восита­ларига автотранспорт воситаларини рўйхатга олиш бўйича алоҳида давлат рақами сериясини татбиқ этган ҳолда ва улардан фақатгина Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш шарти билан 5 йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш орқали амалдаги ставканинг 25 фоизи миқдорида бож тўловларини тўлашга рухсат этилади.

Ахборот-коммуникация технологияларини туризм соҳасига жадал татбиқ этиш мақса­дида Фармон билан қуйидагилар назарда тутилган:

2018 йилнинг 1 январидан эътиборан туризм маҳсулотларини сотиш ва/ёки туризм хизматларини онлайн бронлаш бўйича хизмат кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларга электрон тўловлар, бронлаш, эквайринг ва бошқа электрон хизматларни татбиқ қилиш, шунингдек, туризм хизматларининг замона­вий турларини таклиф қилувчи ихтисослаш­тирилган интернет-сайтлар ва порталларни йўлга қўйишни рағбатлантиришга йўналти­рил­ган солиқ имтиёзларини тақдим қилиш;

жамоат жойларида Интернет тармоғига симсиз бепул уланиш ҳудудлари (Wi-Fi) билан жиҳозлаган операторлар, провайдерлар ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларга фойдаланувчиларнинг шахсини мажбурий тартибда аниқлаш билан биргаликда тегишли сифатдаги уланишни таъминлаш бўйича мажбурият қўйилди;

ўз ҳудудида Интернет тармоғига симсиз бепул уланиш ҳудудларини (Wi-Fi) ўрнатган хўжалик юритувчи субъектларга тегишли сифатдаги симсиз уланиш ҳудудини кенгайтириш учун асбоб-ускуналарни харид қилиш ва интернет-трафикни сотиб олишга йўналтирилган солиқ имтиёзларини жорий қилиш;

Интернет тармоғига симсиз бепул уланиш ҳудудларини (Wi-Fi) барпо этган операторлар, провайдерлар ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларга бундай ҳудудлар ташкил этилган жойда беғараз асосда 18 кв.м.дан ортиқ бўлмаган майдондаги реклама баннери ёки ромларини ўрнатиш ҳуқуқини тақдим этиш.

Туну-кун намойиш этиладиган «Dunyo Bo‘ylab» телеканали Ўзбекистон Республикас­и Туризмни ривожлантириш давлат қўми­тасининг ички туризм, дам олишнинг фаол турлари ва спорт туризмини ривож­лантириш, маданий мерос объектлари ва табиий бойликлар, шу жумладан қўриқлана­диган табиат ҳудудларини сақлаш ва улардан фойдаланиш бўйича ўтказиладиган тадбир­ларни ёритиш масалалари бўйича ахборот ҳамкори сифатида белгиланди.

Фармонда белгиланган тадбирларнинг амалга оширилиши ички ва зиёрат туризм­ларини жадал ривожлантириш ва уларнинг бой салоҳиятидан ҳар томонлама фойдала­ниш учун янада қулай шароитлар яратади.



DB query error.
Please try later.