Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
01.02.2018

ЯНГИ ҚЎМИТА АЪЗОЛАРИ АСОСАН ҲУДУДЛАРДА ИШЛАЙДИ

Саттор РАҲМАТОВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси аъзоси, ЎзХДП фракцияси аъзоси:

— Соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммоларни чуқур таҳлил қилиб, уларни бартараф этиш ишларининг самарадорлигига эришиш, одамлар тиббий хизматдан рози бўлиши учун тизимни мутлақо ўзгартириш, парламент ва депутатлар назоратининг янги механизмини жорий этиш бугунги куннинг муҳим талабидир. Соҳадаги ислоҳотлардан аҳоли бохабар бўлиши ва бунинг натижасини албатта сезиши керак.

Президентимизнинг парламентга Мурожаатномасида соғ­лиқни сақлаш муассасаларида дори-дармонлар ва тиббий-техник воситаларнинг етишмаслиги, улар малакали кадрлар билан таъминланмагани, биноларнинг талабга жавоб бермаслиги каби бир қатор муаммолар борлиги қаттиқ тан­қид остига олинди. Қонунчилик палатасида ана шу муаммоларни жойларда ҳал этишга хизмат қиладиган алоҳида қўмита ташкил этиш мақсадга мувофиқ экани таъкидланди.

Жорий йилнинг 4 январь куни бўлиб ўтган Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида депутатлар Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасини тузиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди ва янги қўмита тузилди.

Тиббий хизмат кўрсатишни, дори воситалари таъминотини яхшилаш, ушбу соҳадаги қонунчиликни такомиллаштириш ҳамда амалиётга самарали тадбиқ этиш, шунингдек, мазкур соҳада парламент ва депутатлар назоратини амалга ошириш қўмитанинг асосий вазифалари этиб белгиланди. Шу асосда жорий йил учун иш режаси тасдиқланди.

Унга кўра, қўмита соғлиқни сақлаш тизими, хусусан, бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш йўналишидаги ислоҳотлар самарадорлигини оширишга таъсир кўрсатиши кўзда тутилган. Соҳага оид депутатлик, парламент ва жамоатчилик назоратининг бугунги ҳолати ҳамда натижалари танқидий таҳлил этилади. Шу билан бирга, янги қўмита фуқароларни ўйлантираётган масалалар юзасидан бевосита ҳудудларда фаолият юритиб, тиббиётни аҳолига яқинлаштириш бўйича аниқ таклифлар тайёрлаши керак. Ҳозир биз шунга ҳаракат қиляпмиз.

Қўмитадаги фракциямиз аъзолари партия дастурий мақсадларидан келиб чиқиб, фаоллик ҳамда ташаббускорлик кўрсатиши лозим. Хусусан, бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш ҳолати, ҚВПларнинг моддий-техник базаси ва кадрлар билан таъминланганлик даражаси, дорихоналар фаолияти каби масалалар замирида партия электорати манфаати турганини унутмаслигимиз керак.



DB query error.
Please try later.