30.09.2017

«ЭЛЕКТРОН ПАРЛАМЕНТ» НИМА?

Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, «электрон парламент» тизими шакллантирилмоқда. Бу парламент ва сайловчилар ўртасида самарали тезкор мулоқот йўлга қўйилади, вакиллик органлари билан ҳамкорлик мустаҳкамланади, ижро ҳокимияти органлари фаолия­ти устидан таъсирчан парламент назорати ўрнатилиши учун қўшимча ­шароит яратилади, дегани.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан экспертлар иштирокида ўтказилган йиғилишда шу ҳақда сўз юритилди.

Мутахассислар қайд этганидек, «элек­трон парламент» тизимининг шаклланиши демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнида Олий Мажлис ва сиёсий партия­ларнинг ролини кучайтиришга хизмат қилади.

Анжуман иштирокчилари парламентнинг ахборот тизимлари, ундан қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил жараёнида самарали фойдаланиш масалаларини атрофлича таҳлил этишди. Олий Мажлис палаталари расмий сайтларининг имкониятлари батафсил ўрганилди. Шунингдек, «электрон парламент» тизимини жорий этиш бўйича ком­плекс чора-тадбирлар дастури лойиҳаси ҳақида маълумотлар берилди.

— Мазкур лойиҳада норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмасини яхшилаш, замонавий ахборот тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш чоралари қамраб олинган, — дейди Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси, ЎзХДП фракцияси аъзоси Нўъмон Акбаров. — Айтиш керакки, ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши парламент фаолиятини янада равшанлаштиради. 



DB query error.
Please try later.