Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
25 26 27 28 29 30 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31 1 2 3 4 5
23.01.2018

ГРУЗИЯ ДЕЛЕГАЦИЯСИНИНГ УЧРАШУВЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатасида Грузия парламенти раиси Ираклий Кобахидзе бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Н.Йўлдошев билан суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Грузия ўртасида ўзаро ишонч ҳамда манфаатдорликка асосланган муносабатлар қарор топгани қайд этилди. Парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш орқали мамлакатларимизнинг савдо-иқтисодий, инвестициявий, туризм ва транспорт-логистика, транзит йўлакларини шакллантириш соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ҳақида сўз юритилди.

Ўзбекистон билан Грузия ўртасидаги турли соҳалардаги муносабатлар Дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома асосида тараққий этмоқда. «Ўзбекистон — Грузия» дўстлик жамияти халқларимизнинг дўстона ва маданий алоқаларини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшаётир. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 20 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида Грузия Бош вазири Георгий Квирикашвили билан учрашуви, шунингдек, парламентлар даражасидаги икки томонлама ташрифларнинг фаоллашгани сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик ривожига янгича руҳ бағишлади.

— Дўстона алоқаларимиз парламентлараро доирада тараққий этаётганидан ғоят мамнунмиз, — деди И.Кобахидзе. — Бу келгусида мамлакатларимиз ўртасидаги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун замин яратади. Бугунги ташрифимиз ҳамкорлик алоқаларини янада тараққий эттиришга хизмат қилишига ишонаман.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов билан учрашувда Ўзбекистон ва Грузия парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлашга хизмат қиладиган тадбирларни ташкил этиш, қонун ижодкорлиги бўйича тажриба алмашишга доир масалалар муҳокама этилди.

Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси билан Грузия парламенти ўртасида Парламентлараро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Грузия парламенти раиси И.Кобахидзе бошчилигидаги делегация Мустақиллик майдонига ташриф буюрди. Ҳурриятимиз, порлоқ истиқболимиз ва эзгу ниятларимиз рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди.

 

ЎзА


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: