27.07.2017

ТАНҚИДИЙ ТАҲЛИЛ АСОСИДА

Урганчда халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, сиё­сий партиялар, турли ташкилотлар раҳбарлари иштирок этган тадбирда Президентимизнинг 2017 йил 12 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги «Парламентимиз ҳақи­қий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак» мавзусидаги маърузасида белгиланган устувор вазифалар ижроси муҳокама этилди.

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, одамларни қийнаётган муаммоларга ечим топишнинг замонавий механизм ва самарали усулларини жорий этиш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди. Жамият ҳаётининг барча соҳаларини эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш жараёни изчил давом эттирилмоқда. Бунда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва си­ё­сий партияларнинг ҳам алоҳида ўрни бор. Уларнинг иш услубини тубдан ўзгартиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

Сессияда билдирилган танқидий фикрлар сиёсий партияларнинг вилоятдаги ташкилотлари, вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларида фаолият юритаётган партия гуруҳларига ҳам бевосита тегишли экани, бу борада мавжуд камчиликларни бартараф этиш лозимлиги таъкидланди.

— Депутат давлат ва халқ ўртасидаги кўприкдир, — дейди халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Р.Собуров. — Бинобарин, у аввало, давлат сиё­сатининг моҳиятини, амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг аҳамиятини кенг тушунтириши, одамларнинг дардини тинглаши, муаммосини давлатга етказиши лозим. Шу муаммонинг тегишли органлар томонидан қандай бартараф этилаётгани устидан таъсирчан назорат ўрнатиши керак. Биз маърузада билдирилган фикрлардан тўғри хулоса чиқариб, янада ташаббускор ва фаол бўлишимиз шарт.

Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ш.Раҳмонов, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ғ.Ғойипов ва вилоят ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Ш.Хўжаниёзованинг ҳисоботи тингланди.

Сессияда Хоразм вилояти ҳокими П.Бобожонов сўзга чиқди.

 

А.ШОКИРОВ,

ЎзА мухбири.


DB query error.
Please try later.