Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Sentabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 31 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 1 2 3 4 5 6
19.12.2017

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ЖАНОБИ ОЛИЙЛАРИГА

Муҳтарам Шавкат Миромонович!

Ўзбекистон Республикасига расмий ташриф давомида менга ва Қирғизистон делегациясига кўрса­тил­ган эҳтиром ва меҳмондўст­лик учун чуқур миннатдорлик билди­ришга ижозат бергайсиз.

Менинг ташрифим жорий йилда мамлакатларимиз ўртасида янада мустаҳкамланган олий даражадаги ишончли мулоқотнинг мантиқий давоми бўлди.

Ўзаро англашув ва ишонч муҳи­тида ўтган музокаралардан ғоят мамнунман.

Қирғизистон билан Ўзбекистон­нинг халқларимиз ўртасидаги кўп асрлик дўстлик алоқалари, яхши қўшничилик ва қардошлик муноса­бат­ларига асосланган стратегик шериклигини янада мустаҳкамлаш бўйича эришилган келишувлардан жуда хурсандман.

Йўловчи транспорти қатновини қайта тиклаш, транзит ташишларни таъминлаш ва транспорт йўлаклари очиш, шунингдек, экспорт-импорт алоқаларини фаоллаштиришга қаратилган қўшма режаларнинг ҳаётга татбиқ этилиши оддий фуқаролар турмуш фаровонлигини ошириш ҳамда ўзаро савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривож­лантириш учун зарур шароитлар яратишига ишончим комил.

Ўйлайманки, Қирғизистон — Ўзбекистон давлат чегараларининг қолган қисмини делимитация қилиш ишлари ўзаро ҳурмат ва манфаат­ларни ҳисобга олиш тамойиллари асосида фаол суръатда давом этади.

Сизнинг дипломатияда янги анъаналарга асос солаётганингиз, давлатлараро аҳамиятга молик масалаларни ҳал қилишда ностан­дарт ва самарали ёндашувларни намоён қилаётганингиз таҳсинга сазовор. Сиз нафақат Қирғизистон ва Ўзбекистон, балки бутун минтақа мамлакатлари ўртасидаги ҳамкор­ликка ижобий суръат бағишла­дингиз.

Қирғизистон Сизнинг Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг мунтазам учрашувларини ташкил этиш тўғрисидаги ташаббусингизни тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Биз бу ташаббусни амалга ошириш йўлида барча саъй-ҳаракатларимизни ишга соламиз.

Қадрли Шавкат Миромонович!

Ўртамизда дўстлик ва биродарлик муносабатлари қарор топганидан ғоят мамнунман.

Сизнинг ташриф давомида бир неча бор янграган «дардингизни ўз дардимиз, ғалабангизни ўз ғалаба­миз сифатида қабул қиламиз», деган сўзларингиз қирғиз халқига эзгу муносабатингиз ифодаси бўлиб, қалбимдан чуқур жой олди.

Сизга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, давлат раҳбари сифатидаги фаолиятингизда улкан муваффа­қият­лар, Ўзбекистон халқига тинчлик ва тараққиёт тилайман.

 

Ҳурмат билан,

Сооронбай ЖЭЭНБЕКОВ,

Қирғизистон Республикаси Президенти 


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: