13.07.2017

ИСТИҚЛОЛ ВА ЁШЛАР

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари давлат музейида Республика Маънавият-тарғибот маркази томонидан Мудофаа вазирлиги билан ҳамкорликда «Фидойинг бўл­гаймиз сени, Ўзбекистонмавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда ёзувчилар, шоир ва санъаткорлар, маънавият тарғиботчилари, ҳарбий қисм аскарлари ва журналистлар иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар энг улуғ, энг азиз неъмат — мустақиллигимизнинг тарихий аҳамияти хусусида сўз юритишди. Президентимизнинг жорий йил 27 июндаги «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарори халқимизга кўтаринки кайфият бағишлагани таъкидланди.

— Қарорда белгиланганидек, «Маънавият — энг таъсирчан ва қудратли қуролимиз» деган тамойилга мувофиқ аҳолининг маданий савиясини юксалтириш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан бири бўлиб турибди, — дейди Тошкент давлат шарқшунослик институти доценти Муҳаммад­олим Муҳаммадсиддиқов. — Доимий равишда ёшларни бугунги тинч ва осойишта кунларнинг қадрига етиб яшашга даъват қилишимиз зарур. Жаҳон миқёсида рақобат, қарама-қаршилик тобора бешафқат тус олаётган, радикализм, терроризм, экстремизм, «оммавий маданият» каби таҳдидлар кучайиб бораётган таҳликали замонда жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, бу йўлда самарали ва таъсирчан усуллардан фойдаланиш барчамизнинг бурчимиздир.

Тадбирда Ватанни, тинчликни, дўстликни тараннум этувчи куй ва қўшиқлар ижро этилди, истиқлолни мадҳ этувчи шеърлар ўқилди.

 

Тоштемир ХУДОЙҚУЛОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.