14.12.2017

ЎЗБЕКИСТОН ВА ҚИРҒИЗИСТОН ИШБИЛАРМОН ДОИРАЛАРИ УЧРАШУВИ

Қирғизистон Республикаси Президенти Сооранбай Жээнбековнинг мамлакатимизга расмий ташрифи доирасида пойтахтимиздаги Халқаро ҳамкорлик марказида Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси бизнес форуми ва кооперация биржаси ташкил этилди.

Унда икки мамлакатнинг савдо, саноат, иқтисодиёт, қури­лиш, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, тўқимачилик ва енгил саноат, ахборот технологиялари каби соҳаларга ихтисослашган вазирликлар, 100 дан зиёд компания ва фирма вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон билан Қирғизис­тон ўртасидаги ҳамкорлик турли соҳаларда жадал ривожланиб бормоқда. Ўзаро манфаатли шериклик асосидаги ҳамкорлик доирасида истиқболли лойиҳа­лар ҳаётга жорий этилмоқда. Мамлакатларимиз Президентларининг сиёсий иродаси ва ҳамфикрлиги туфайли Ўзбекис­тон билан Қирғизистон муно­са­бат­­лари мустаҳкам­ланиб, ўзаро алоқалар фаол­лаш­ди. Ҳудудлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш, транс­порт-коммуникация, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳалардаги алоқалар янги босқичга кўтарилди.

Форумда Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазири Ж.Хўжаев, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси А.Икромов, Қирғизистон Республикаси иқтисодиёт вазири А.Новиков ва бошқалар халқларимизнинг кўп асрлик дўстлик ва яқин қўшничилик алоқалари савдо-иқтисодий, маданий-гумани­тар соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришда му­ҳим аҳамият касб этаётга­нини алоҳида таъкидлади.

Жорий йил январь-октябрь ойларида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида товар айирбошлаш ҳажми қарийб 60 фоизга ўсди. Мамлакати­мизда Қирғизистон капитали иштирокидаги 50 дан зиёд корхона фаолият кўрсатмоқ­да. Ўз навбатида, Қирғизистон­­да ўзбекис­тон­лик ишбилармон­лар томони­дан 50 га яқин корхона ташкил этилган.

Тадбирда қайд этилгани­дек, вазирлик ва компания­лар ҳамда ишбилармон доираларнинг мазкур учра­шу­ви Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий муносабат­ларни мустаҳкамлаш, тенг шериклик асосида манфаатли бизнес юритишни ривожлан­тириш учун қулай платформа вазифасини ўтайди.

— Янги форматдаги бун­дай форумлар ҳамкорлик даражасини изчил ривожлан­тириш имконини беради, — дейди Ўзбекистон Республи­каси Савдо-саноат палатаси масъул ходими Ғафуржон Усмонов. — Бугунги тадбирда турли соҳаларда ҳамкорликни жадаллаштириш, янги ин­вес­ти­ция лойиҳаларини амал­га ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилин­ди. Мунтазамлик касб этган бу каби тадбирлар мамлакат­ларимиз ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини юксалтиришга хизмат қилади.

Анжуман доирасида «Мам­ла­­­­катларимиз ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари, қонунчилик ва ишбилармонлик муҳити» мав­зуида давлат органлари ва­киллари ва ишбилармонлар музокаралари ўтказилди. Қурилиш, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва енгил саноат соҳаларига бағишланган шўъба йиғилишларида бу борадаги ҳамкорликни кенгай­тириш ҳамда бундай тадбир­ларни ҳар йили ўтказишга келишиб олинди.

— Корхонамиз енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган, — дейди Қирғизистоннинг «VivaTex» компанияси савдо директори Динора Мамасиддиқова. — Тадбирда ўзбекис­тонлик ишлаб чиқарувчилар билан ип-калава етказиб бериш бўйича келишувга эришдик. Мамлакатингизда яратилган қулай инвестиция муҳитидан фойдаланиб, кел­гусида ўзаро алоқаларни янада кенгайтириш ва Ўзбе­кис­­тонда ҳам фаолия­тимизни йўлга қўйишни режалаштирганмиз.

Музокараларга бой ўтган форум доирасида савдо-иқтисодий ҳамкорликка оид 60 га яқин ҳужжат имзоланди. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги ва Қирғизистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ўрта­сида савдони молиялаштириш соҳасидаги ҳамкорлик­ни ривожлантириш бўйича ҳадли келишув, 2017-2019 йилларда Ўзбекистон Рес­пуб­ли­каси билан Қирғизистон Республикаси ўртасида сав­до-иқтисодий, сармоявий ва транспорт-коммуникация соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қўш­ма амалий ҳаракатлар режа­си («Йўл харитаси») ҳамда икки мамлакат Савдо-саноат палаталари ўртасидаги ҳам­кор­лик битими қоидаларини амалга оширишга доир ҳара­катлар режаси («Йўл харита­си») шулар жумласидан.

Икки мамлакат ишбилар­монлари иштирокида ўтка­зил­ган кооперация биржа­сида ўзаро ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари, қўшма корхоналар ташкил қилиш масалалари муҳокама қилин­ди.

 

Улуғбек ШОНАЗАРОВ,

ЎзА мухбири. 



DB query error.
Please try later.