08.07.2017

МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят ҳамда Жиззах шаҳар кенгашлари бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда Жиззах транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежида бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этди.

Ярмаркада 55 корхона-ташкилот ва муассаса томонидан 258 бўш иш ўрни таклиф этилди. Иштирокчилар иш берувчи субъектлар учун зарур бўлган мутахассислар, ишчи-ходимларга яратилган қулайликлар ҳақидаги маълумотлар билан танишди.

Ярмаркада 30 га яқин ёшларга ишга жойлашиш учун тўғридан-тўғри йўлланма берилди.

Шу куни вилоят ва шаҳар кенгаши ходимлари, халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи аъзолари, тижорат банклари вакиллари ҳамроҳлигида Жиззахлик маҳалласида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган оилаларда бўлиб, уларнинг иши билан яқиндан танишишди.

 

Дилшод НОРМАТОВ,

Жиззах вилоят партия кенгаши бўлим мудири.



DB query error.
Please try later.