01.07.2017

МАЪНАВИЙ ТАРҒИБОТ ИШЛАРИ КУЧАЙТИРИЛМОҚДА

«Туронбанк» акциядорлик-тижорат банкида бўлиб ўтган навбатдаги ўқув-семинар ­Президентимизнинг «Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш — давр талаби» мавзусидаги нутқига бағишланди.

Унда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори ­Турсунов ёшлар ўртасида диний тарбия, диний бағрикенг­лик ва миллатлараро то­тувлик ҳақида ўз фикр-­му­лоҳазаларини билдирди. ­Шунингдек, мазкур нутқда Президентимиз Шавкат ­Мирзиёев томонидан ижтимоий-маънавий соҳани ривожлантириш, жамиятда ­соғлом муҳитни мустаҳкамлаш, ёшлар тарбияси, тинч-осуда ҳаётимизни, муқаддас динимиз пок­лигини асраш билан боғлиқ долзарб вазифалар белгилаб берилгани таъкидланди.

— Халқимизнинг бой ­та­­рихий, илмий, маънавий меросини ҳар томонлама ўрганиш, дунёга танитиш, ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини намоён этиш мақсадида Тошкент шаҳрида Ислом ­маданияти марказининг ташкил этилиши ҳақидаги қарор халқимизни жуда хурсанд қилди, — деди Анвар қори Турсунов. — Бизнинг вазифамиз жамоатчиликка ота-боболаримиз минг йиллардан буён пок сақлаб келаётган ислом дини ҳар қандай зўравонликка, буз­ғунчиликка, бегуноҳ инсонларнинг қонини тўкишга мутлақо қарши эканини оят ва ҳадислар ёрдамида тушунтириш, алданганларни йўлдан қайтариш, фарзандларимизни ­жамоат ишларига, дунёвий турмуш ­тарзига йўналтирмоқдан иборат.

Муқаддас ислом дини ниқоби остида ҳар хил ғояларни тарғиб қилишга уринаётган ғаламис кимсаларга жамиятимизда ўрин бўлмаслиги керак. Ислом дини инсонларни яхши турмуш тарзига, илм-маърифатга, адолат ва иймон-эътиқодга тарғиб қилиши билан ҳаётийдир. У ҳеч қачон бировни хунрезлик, қотиллик, зўравонлик қилишга даъват этмайди.

Шундай экан, болаларимизни тинчлик деган неъматнинг қадрига етадиган, эзгу ниятлар билан яшайдиган инсонлар қилиб тарбиялайлик.

 

Шаҳноза РЎЗИЕВА



DB query error.
Please try later.