01.07.2017

ОНАЛИК ҲАМДА БОЛАЛИКНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ — ДОЛЗАРБ МАСАЛА

ЎзХДП Тошкент шаҳар кенгаши Олмазор туман кенгаши билан биргаликда 3-туғуруқ мажмуасида Ҳаракатлар стратегиясининг тўртинчи йўналишида белгиланган вазифалар тарғиботига бағишлаб тадбир ўтказди.

— Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган ижтимоий соҳани ривожлантиришга оид чора-тадбирлар фуқаролар саломатлигини сақлаш, ижтимоий ёрдам сифатини яхшилаш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда муҳим ўрин тутади, — дейди Тошкент шаҳар партия кенгаши раиси ўринбосари ­Нилуфар Йўлдошева. — Шунинг учун оналик ҳамда болаликни муҳофаза этиш, кексалар ва имконияти чекланган шахс­ларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, тез ва шошилинч тиббий ёрдам тизимини янада такомиллаштириш бўйича зарур чоралар кўриляпти. Аҳолини арзон, сифатли дори воситалари билан таъминлашни яхшилаш масалаларига ечим топишга ҳаракат қилиняпти. Буларнинг барчаси электорат манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим ўрин тутади.

— Ҳукуматимиз томонидан аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, жамиятимизда ҳар томонлама соғлом муҳитни қарор топтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда, — дейди Олмазор туманидаги 3-туғуруқ мажмуаси бош шифокори ўринбосари ­Дилафруз Сагдиева. — Давлатимиз раҳбарининг соҳа ходимлари ва мутасаддилари билан ҳар бир учрашувида бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирлар кенг муҳокама қилинмоқда, зарур топшириқлар берилмоқда. Ҳаракатлар стратегия­си тиббиёт соҳасини изчил ривожлантириш, ходимларнинг касб малакаси ва масъулиятини янада оширишда муҳим дастуриламал бўлмоқда. Бугун ҳам ишимиздаги ютуқ ва камчиликларни таҳлил этдик. Ҳар биримиз билдирилган фикр-мулоҳазалардан тегишли хулоса чиқардик.

 

Гулруҳ ОДАШБОЕВА,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.