20.06.2017

КАМЧИЛИКЛАР ТАҲЛИЛ ЭТИЛДИ

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Жиззах вилоят кенгаши хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш сектори томонидан Жиззах давлат педагогика институтида ўқув-семинар ўтказилди.

Тадбирда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги, ҳуқуқий билимини мустаҳкамлаш, уларни ижтимоий ҳимоялаш, оила ва жамиятдаги нуфузини оширишда Ўзбекистон ХДП ташкилотлари олдида турган вазифалар хусусида сўз юритилди.

 «Ҳар бир инсонга меҳр-мурувват кўрсатиш — бурчимиз», «Ижтимоий ҳимоядан — ижтимоий фаоллик сари», «Фарзанд тарбиясида оиланинг ўрни» лойиҳалари дои­расида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилиниб, аҳолини ўйлантираётган муаммолар ечими бўйича таклифлар билдирилди.

Иштирокчилар гуруҳларга бўлиниб, «Фаол аёллар» қаноти тадбирларини режалаштириш ва ўтказиш тартиби, хотин-қизларга оид муаммоларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва бартараф этиш йўллари, партия гуруҳлари билан ҳамкорликда иш олиб боришни тизимли йўлга қўйиш масалаларида фикр алмашишди.

 

Жамила ЁДГОРОВА,

ЎзХДП Жиззах вилоят кенгаши сектор мудири.



DB query error.
Please try later.