20.06.2017

ОЛИЙ СУД РАИСИ ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Козимжон Комилов Наманган вилояти суд-ҳуқуқ тизими, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари билан мулоқот ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, суд-ҳуқуқ тизими вакиллари, шаҳар, туман ҳокимларининг ўринбосарлари, фуқаролар йиғинлари раислари, журналистлар иштирок этган тадбирда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида инсон манфаатларини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, одамларда адолатга, давлатга ишончни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

— Бу давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида мазкур масала алоҳида йўналиш сифатида жой олганида ҳам ўз ифодасини топмоқда, — дейди К.Комилов. — Президентимиз томонидан жорий йилнинг 13 июнь куни суд органлари тизими ходимлари билан ўтказилган видеоселектор йиғилишида одил судловни амалга ошириш борасидаги ишлар, умуман, соҳада тўпланиб қолган муаммо ва камчиликларга тан­қидий баҳо берилиб, уларнинг сабаб ва илдизлари атрофлича таҳлил қилинди.

Тадбирда қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишга йўналтирилган суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлашда эскирган қолип ва тамойиллар билан ишлаб бўлмаслиги ҳаётий мисоллар воситасида қайд этилди.

Маъмурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик қонунчилигини, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизими самарадорлигини ошириш, суд жараёнида тортишув принципини тўлақонли жорий этиш, аҳолига кўрсатилаётган юридик ёрдам ва ҳуқуқий хизматлар сифатини тубдан яхшилаш борасидаги ишларни янада такомиллаштириш бўйича фикр алмашилди. Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 21 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида белгиланган вазифалар ижроси дои­расида олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди.

— Президентимиз ўтказган видеоселектор йиғилишида суд-ҳуқуқ тизими фаолияти бўйича билдирилган танқидий фикрлар биз, соҳа ходимлари кўп жиҳатдан давр талабидан ортда қолганимизни кўрсатди, — дейди Фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилояти судининг судьяси Муяссар Султонова. — Бундан ўзимизга тегишли хулоса чиқаришимиз, фаолиятимизни янада такомиллаштириш чораларини кўрмоғимиз зарур.

Учрашувда судьялар фаолиятидаги камчиликлар атрофлича муҳокама қилиниб, келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича тегишли чоралар белгиланди. Судлар томонидан фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, аҳолининг суд идораларига, судьяларга бўлган ишончини ошириш, судьяларнинг халқ ичида бўлиб, халқ билан ҳамнафас, адолат принципларига қатъий амал қилган ҳолда фаолият юритиши муҳимлиги таъкидланди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Учқўрғон тумани фаоллари, аҳоли вакиллари билан ҳам учрашди.

Тадбирларда Наманган вилояти ҳокими Х.Бозоров сўзга чиқди.

 

А.САТТОРОВ,

ЎзА мухбири.



DB query error.
Please try later.