17.06.2017

ДЕПУТАТЛАР БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИ КУЧАЙТИРИШ ЗАРУР

Хоразм вилоят кенгаши «Партия тизимидаги хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ва уларда етакчилик сифатларини ривожлантиришнинг долзарб вазифалари» мавзусида амалий семинар ўтказди. Унда «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, бу борада партия тизимидаги хотин-қизлар, депутат аёллар салоҳиятидан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.

Сўзга чиққанлар хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизмат сифатини ошириш, бандликни таъминлаш, битирувчи қизларни ишга жойлаштириш, ўз бизнесини йўлга қўйишларида уларга кўмаклашиш бўйича партия ташкилотлари, «Фаол аёллар» қаноти томонидан амалга оширилаётган ишларни таҳлил этишди.

Шунингдек, маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари аъзоларини жалб қилган ҳолда кам даромадли оилалар, ногиронлар, оналар ва болаларга кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш, аниқланган муаммоларни халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари муҳокамасига олиб чиқиш масалалари юзасидан тавсиялар берилди.

Семинар давомида иштирокчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда маш­ғулот ўтказишди.

— Ўқув-семинарда «Фаол аёллар» қаноти томонидан ўтказиладиган тадбирларни самарали ташкил этиш бўйича тушунчалар берилди, фикр алмашилди, — дейди Урганч шаҳар партия кенгаши фаоли Раънобиби Эгамова. — Олис ҳудудлардаги муаммоларни кўпроқ ўрганишимиз, уларни бартараф этиш учун ҳар бир маҳаллада доимий ишчи гуруҳларини тузишимиз керак. Улар муаммоларни ўрганиб, ҳудуддан сайланган маҳаллий ­Кенгаш депутатларига етказади. Ҳамкорликда уларга ечим топилса, ишларимиз янада самарали бўлади.

 

Озода КУЛИМОВА,

Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши сектор мудири.



DB query error.
Please try later.