15.06.2017

ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ ТАРҒИБОТИДА

фаол иштирок этиш талаб этилади

Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари томонидан Ҳаракатлар стратегиясининг иккинчи йўналиши — қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш борасидаги вазифаларнинг партия электорати манфаатларини таъминлашдаги аҳамияти хусусида ўқувлар ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон ХДП Термиз туман кенгашида бошланғич партия ташкилотларининг Ҳаракатлар стратегияси тарғиботидаги ўрни ва аҳамия­ти масалаларига бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Туман кенгаши раиси Тўрабек Зоиров ўз сўзида ҳуқуқий маданиятни шакллантириш — ҳуқуқий демократик жамият қуришнинг асоси эканлигини таъкидлаб, жойларда ташкил қилинаётган тадбирларнинг самарадорлигини ошириш ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди.

— Қонунни билган одам ҳуқуқи поймол бўлишига йўл қўймайди, — дейди Термиз туманидаги ҳудудий бошланғич партия ташкилоти етакчиси Асқар Ражабов. — Шу боис, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш устувор вазифа ҳисобланади. Бу жараёнда сиёсий партия­лар ва уларнинг барча даражадаги ташкилотлари фаол иштирок этиши талаб этилади. Қабул қилинаётган қонунлар, фармон ва қарорлар, меъёрий ҳужжатлар тарғиботини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиш зарур.

Тадбирда ҳуқуқий саводхонликни янада ошириш, қонун ва қонуности ҳужжатлари мазмун-моҳиятини электорат вакилларига оддий ва содда тилда етказиш, бу ишларда бошлан­ғич партия ташкилотларининг ўрнини кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

 

Сайфиддин ҚУРБОНОВ,

Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши сектор мудири.



DB query error.
Please try later.