Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Aprel 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5
28.11.2017

БИЗ АЛБАТТА БИЛИМДОН ВА БАХТЛИ БЎЛАМИЗ

Ҳар гал Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ҳақида гап кетса, аввало, кўз ўнгимга у кишининг самимий, нурли чеҳраси келади. Сўнгра биз ёшларга қарата ҳаяжон ва фахр-ифтихор билан айтган сўзлари келади. Қайси байрам ёки анжуман бўлмасин, Биринчи Президентимиз албатта ёшлар ҳақида тўлқинланиб, «Ўзбекистоннинг барча болалари менинг болаларим», деб биз ёшларга ўз меҳрини изҳор этарди. Амалда ҳам ёшларга беқиёс ғамхўрлик ва эътибор кўрсатарди.

Мамлакатимизда қанчалаб замонавий мактаблар, жумладан, мусиқа мактаблари, лицей ва коллеж бинолари, спорт кошоналари Биринчи Президентимиз ташаббуси билан бунёд этилди. Айниқса, истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратилди. Президент стипендияси, Ниҳол мукофоти, Зулфия номидаги давлат мукофотининг таъсис этилиши бунинг исботидир.

Биринчи Президентимиз биз ёшларни илм-фан, санъат ва спорт соҳасида эришган ютуқларимизни кўриб, ниҳоятда хурсанд бўлар эди. «Ҳеч кимдан кам эмасмиз ва кам бўлмаймиз», деб ишонч, ғурур билан таъкидларди.

У кишининг бир гаплари ҳеч ёдимдан чиқмайди. Катта бир тадбирда сўзлаётиб, болаларимизнинг билимга интилиши, кўзи ёниб турганини кўриб, шундай қувонаманки, худдики менда қанот пайдо бўлгандек бўлади, деган эди. Бу каби фахр-ифтихорли сўзларни кўп эшитардик, қалбимиз қувончга тўларди, ўзимизга бўлган ишончимиз ортарди. Тўғрисини айтганда, Биринчи Президентимиз биз ёшлар ҳақида такрор ва такрор айтган сўзлари дилимизда муҳрланиб қолган. Болаларим, маррани баланд олинглар, деган сўзларини биз кўп муҳокама қилиб, хулоса чиқариб олишга интилардик. «Маррани баланд олинглар», деган даъватларини катта-катта орзу ниятлар билан яшаш керак, деб тушунардик. Биз қандай улуғ зотларнинг авлоди эканимизни доим эслатиб, уларга муносиб бўлишга бизни даъват этардилар.

Бизни катта марраларга чорлаётган яна бир туйғу борки, у ҳам Биринчи Президентимиз ўгитлари билан боғлиқ. У киши доим фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта, бахтли бўлишлари шарт, деб таъкидларди. Биз бугун бу сўзларни ўзимизга васият сифатида қабул қиламиз, аъло ўқишга, малакали мутахассис бўлиб етишишга ҳаракат қиламиз. Биз албатта билимдон ва бахтли бўламиз!

 

Барчиной ҚУДРАТИЛЛАЕВА,

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети

Инглиз тили ва адабиёти факультети 3-курс талабаси.



DB query error.
Please try later.