06.06.2017

ПЕНСИЯЛАР АҲОЛИГА ТЕЗ ВА ЎЗ ВАҚТИДА ЕТКАЗИЛМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пенсия ва нафақаларни тўлаш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Халқ банки республика миқёсида пенсия ва нафақаларни тўлаш бўйича ягона ваколатли банкка айланди.

Айтиш жоизки, қарорга мувофиқ жорий йилнинг 1 апрелидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятларнинг 13 шаҳри ва Тошкент шаҳрининг 6 туманида, жами 758 маҳалла фуқаролар йиғинларида Халқ банки томонидан пенсионерларга пенсия тўловлари тарқатилмоқда. Жорий йилнинг 1 майидан бошлаб 39 қишлоқ туманларида 1 407 маҳаллада ҳам пенсия тўловлари тўланиши бошланди. 1 июлдан эса республикамизнинг барча туман ва шаҳарларида Халқ банки томонидан пенсия ва нафақа тўловларининг тўланиши тўлиқ жорий қилинади.

Эндиликда пенсионерлар ҳар ойлик пенсия маблағларини жадвалга мувофиқ посёлка, қишлоқ, овул ва маҳаллалардаги фуқаролар йиғинларида олишлари мумкин бўлади. Агарда жадвалда белгиланган вақтда пенсияни олишга улгурмаган шахслар бўлса, улар ўз пулларини бошқа кунларда олишлари мумкин.

Шунингдек, пенсия маблағини уйга олиб келиб бериладиган шахслар рўйхати ҳам тузиб чиқилиб, пенсия ва нафақаларнинг махсус кассалари жойлашишида қандайдир ўзгаришлар бўлса, пенсия олувчилар банк, қишлоқ, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан хабардор этилади. Айни дамда Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси томонидан Халқ банки билан биргаликда пенсия ва нафақалар тўланишини онлайн-режимда СМС-хабардор этиш тизимини амалга татбиқ этиш, шунингдек, маблағларни тўлаш жараёнини автоматлаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Албатта, бу ҳали бошланиши. Олдинда кўплаб режалар турибди. Шундан келиб чиқиб, банкнинг барча туман ва шаҳар филиалларида пенсия ва нафақа тўловлари бўлими ташкил қилиниб, малакали мутахассислар билан таъминланмоқда.

Яна бир маълумот. Халқ банки тизимида пенсия ва нафақа тўловларини тарқатиш бўйича барча масъул ходимларга ўқув семинарлари ташкил қилиниб, уларнинг тезкор хизматлар кўрсатишлари учун билим ва малакаси оширилаяпти. Хизмат сифатини янада яхшилаш мақсадида банкнинг марказий аппаратидан малакали банк ходимлари бириктирилиб, улар филиалларга ва жойлардаги кассаларгача бориб, пенсия маблағларини тўлаб беришда амалий ёрдам кўрсатишмоқда.

Маҳаллий ҳокимликлар ва пенсия жамғармаси билан ҳамкорликда тушунтириш ишлари олиб борилмоқда ҳамда пенсия ва нафақа тўловларини тарқатиш бўйича дислокация (махсус жойлар) ва тарқатиш кунлари бўйича графиклар ишлаб чиқилиб, тасдиқланди.

Пенсия маблағларини нақд пулда ўз вақтида тўлаб берилиши юзасидан Марказий банк билан ҳамкорликда барча зарурий чоралар кўрилмоқда.

Барча саволлар бўйича қуйидаги телефонларга мурожаат қилиш мумкин:

Халқ банки ишонч телефони: (0371) 200-00-55.

Электрон почта орқали мурожаат учун: murojaat@xb.uz.

 

Бобур ЭЛМУРОДОВ



DB query error.
Please try later.