03.06.2017

ҚЎРИҚЛАШ ХИЗМАТИГА

замонавий технологиялар жорий этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қўриқлаш бош бошқармаси томонидан матбуот анжумани ўтказилди.

— Бугунги кунда бошқармамиз фуқаролар ва объектлар хавфсизлигини таъминлаш, соҳага илғор замонавий технологияларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда, — дейдиИИВ Қўриқлаш бош бошқармаси  бошлиғи Тоҳриддин Нажимов. — Ҳозирда бош­қа­рмамиз таркибида фаолият кўрсатаётган 180 техник қўриқлаш пункти томонидан ўн уч мингдан ортиқ объект, 9 мингдан ортиқ фуқаро хонадонлари қўриқланади. Жорий йилнинг ўтган 4 ойи давомида 1500 дан ортиқ объект ва 1400 га яқин хонадон янгидан техник қўриқлаш пункт­лари муҳофазасига олинган. Соҳа хизматини такомиллаштириш мақсадида интеграллашган маълумотни узатувчи «Приток-А» қурилмаси хизматга жорий этилмоқда. Мазкур тизим қўриқланаётган объект­лар ва хонадонлар қўриғини ягона тармоққа бирлаштириб, улардан тушаётган ахборотларни марказлаштирган ҳолда йиғиш, кузатиш ва тезкор чоралар кўриш, қўриқлашнинг ишончлилик даражасини ошириш имконини беради. Қурилма интернет тармоғи, рақамли, модемли телефон тармоқлари, GSM уяли алоқа каналлари ҳамда ультра-қисқа тўлқинли радио тармоқларида ишлайди.

Тадбирда қўриқлаш хизматининг ҳаммабоплигини таъминлаш мақсадида хизмат ҳақини камайтириш чоралари кўрилаётгани маълум қилинди. Қўриқлашга олинадиган объектлар ва уларда сақланаётган моддий бойликларни ижтимоий аҳамиятидан келиб чиққан ҳолда, тоифаларга бўлиш ва тарифларни 40 фоизгача чегирмалар ажратиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, матбуот анжуманида автотранспорт воситаларига UzGPS миллий мониторинг тизими трекерлари ўрнатилгани ҳамда улар марказлаштирилган техник қўриқлаш кузатув пункти томонидан назорат қилинаётгани ҳақида ҳам ахборот берилди.

 

Ўз мухбиримиз. 



DB query error.
Please try later.