Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Noyabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
29 30 31 1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 1 2
30.05.2017

ЭЛЕКТОРАТ ВАКИЛЛАРИГА

фақат маслаҳат эмас, балки амалий кўмак бериш зарур

Партиямизнинг Сайловолди дастури ижроси аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, турмуш даражасини ошириш учун ҳаётга татбиқ қилинаётган янги лойиҳаларда кўринади. Маълумки, юртимизда томорқаларда иссиқхоналар ташкил этиш, чорвачилик, паррандачилик ва асаларичиликни ривожлантириш орқали оилалар даромадларини оширишга кенг имконият яратилмоқда.

ЎзХДП Марказий Кенгаши ҳамда Хоразм вилоят кенгаши Гурлан туманида ўтказган амалий тадбирда шу масалалар атрофида фикр алмашилди.

Дастлаб Гурлан ижтимоий-иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежида битирувчилар ҳамда ёшлар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Унда тумандаги корхона-ташкилотлар, бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижти­моий муҳофаза қилиш маркази, тижорат банклари 300 га яқин бўш иш ўрни билан иштирок этди.

Иш ўринлари тақдимоти ёшлар учун янги имконият эшикларини очиб бергани билан аҳамиятли. Ярмарка давомида ёшлар билан иш берувчи ташкилотлар ўртасида шартномалар имзоланди, амалий маслаҳатлар берилди. Якунда 30 нафарга яқин йигит-қиз ишга жойлашадиган бўлди.

Партиямиз масъул ходимлари, вилоят ва туман Кенгашлари депутатлари шу куни тижорат банклари вакиллари иштирокида «Хизир эли» қишлоғидаги ўз ишини йўлга қўйган оилалар хонадонларига бориб, уларнинг фаолияти билан яқиндан танишишди.

Дарвоқе, бир сотих майдонда иссиқхона барпо этган хонадон бирламчи зарур сабзавотлар билан муттасил таъминланади. Шу билан бирга, етиштирган маҳсулотнинг бир қисмини бозорга чиқаради. Хонадонларга ташрифлар давомида бу борадаги фикр-мулоҳазалар эшитилди. Тижорат банклари томонидан ўз ишини бошлаш иштиёқида бўлганларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Гурлан ижтимоий-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида «Партиянинг Сайловолди дастури ижроси: амалий ишлар ва мавжуд муаммолар» мавзусида амалий семинар ҳам ташкил этилди.

Семинарда минтақанинг аниқ инвестицион дастурларини шакллантириш, ўз лойиҳаларига эга бўлганларга амалий кўмаклашиш борасида режалаштирилган ишлар бўйича маълумотлар берилди.

Боймурод ЮСУПОВ, ЎзХДП Марказий Кенгаши бўлим мудири:

— Ушбу семинардан кўзланган мақсад — аҳоли, электоратимиз вакилларини ўйлантираётган масалаларни таҳлил этиш, уларнинг ҳал этилишига амалий кўмак ­бериш тўғрисида фикрлашишдир. Бу борада маҳаллий Кенгашлардаги депутатларимиз ва ҳамкор ташкилотлар билан мустаҳкам алоқани йўлга қўйиш зарур. Тадбирлар давомида аҳолини иш билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қара­тиляпти. Амалий ишларимиз эса кам таъминланган аҳоли қатламининг реал даромадлари ўсишига хизмат қилади.

Раимберган СОБУРОВ, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи раҳбари:

— Семинар давомида ўртага ташланган таклиф ва тавсиялар асосида ҳамкор ташкилотлар ­вакиллари билан бирга чора-тадбирлар белгилаб олинди. Ўз бизнесини бошлаш ниятида бўлган электорат вакилларига тижорат банклари томонидан сертификатлар топширилди. Аммо вазифамиз фақат шундан иборат бўлиб қолмаслиги керак. Бундан кейин лойиҳалар қай даражада рўёбга чиқаётганини ўрганишимиз лозим. Бу масалада депутатлардан алоҳида фаоллик талаб этилади. Партиямиздан сайланган ҳар бир депутат ўз сайлов округидаги аҳолининг реал даромадлари ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиши долзарб масаладир. Айтайлик, бир депутат маълум ҳудуддаги ­эллик-олтмиш хонадонда амалга оширилаётган лойиҳаларни мунтазам назорат қилиш имконига эга. Шуни йўлга қўйсак, бу амалий ишимиз бўлади, партиямиз Сайловолди дастури ижросини таъминлашга ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз.

Шу куни кўчма Жамоатчилик қабулхонаси ҳам ташкил қилинди. Электорат вакиллари ўзларини ўйлантираётган масалалар бўйича депутатлар, мутахассислар ва партия фаолларига мурожаат қилишди.

 

Рўзимбой ҲАСАН,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.