Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
27.05.2017

ХАЛҚ РОЗИЛИГИ — ОЛИЙ МАҚСАД

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати масъул ходимлари Сурхондарё вилоятида сайёр қабуллар ўтказди.

Термиз шаҳри ва туманларда ўтказилган қабулларда вилоятда мурожаатлар билан ишлаш маданиятини юксалтириш, фуқароларни ўйлантираётган масала ва муаммоларга жойида ечим топиш борасидаги ишлар атрофлича таҳлил қилинди. Ўртага ташланаётган масалаларнинг ҳуқуқий ечимини тўғри тушунтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Фуқароларнинг дарду ташвишига шерик бўлиш, эҳтиёж ва талабларини таъминлаш ҳар бир раҳбарнинг муҳим вазифаси экани таъкидланди.

Жорий йилнинг 23 май кунига қадар Президентимизнинг Виртуал қабулхонасига Сурхондарё вилоятидан 10 мингга яқин мурожаат келиб тушган. Вилоят ҳокимлиги ва бошқа мутасадди идоралар томонидан уларнинг 9 минг 357 тасига тегишли жавоб берилган. Айрим шикоятлар рад этилган.

Музработ туманидаги Йўлчи маҳалласида истиқомат қилаётган Турсунқул Холлиев ҳаётининг 40 йилдан ортиғини ёш авлод тарбиясига бағишлаган. Айни пайтда нафақада. Кўп йиллардан буён урологик хасталикдан азият чекаётган отахон жарроҳлик амалиётини Тошкент шаҳридаги замонавий клиникалардан бирида ўтказишда ёрдам сўраган.

— Ёшим 65 да, — дейди Турсунқул ота. — Касаллигим жиддийлигини билгач, тегишли жойлардан пойтахтга йўлланма беришларини сўрадим. Ҳал бўлавермагач, Президентимизнинг Виртуал қабулхонасига мурожаат қилдим. Бугун ушбу масала ижобий ечим топганидан бошим кўкка етди. Бирданига ўзимни тетик, соғайгандек ҳис эта бошладим. Биз, фуқароларнинг мушкулини осон, узоғини яқин қилаётган давлатимиз раҳбаридан миннатдорман.

Сайёр қабулда фуқароларнинг соғлиқни сақлаш масаласига оид яна бир қатор мурожаатлари тингланиб, жойида ҳал этилди.

— Президентимизнинг Виртуал қабулхонасига вилоятдан тушган мурожаатларнинг 591 тасида фуқаролар даволаниш учун моддий ёрдам сўраган бўлса, 12 тасида ногиронларни протез-ортопедия ва реабилитация воситалари билан таъминлаш масаласи қўйилган, — дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи А.Норқобилов. — Шунга мувофиқ, ходимларимиз хонадонма-хонадон юриб, ­одамларнинг соғлиғи, турмуш шароити ва эҳтиёжларини ўрганди. Шу асосда тегишли чоралар белгиланди. Жорий йилнинг ўтган ойларида 213 киши ногиронлик аравачаси билан таъминланди. Яна 50 та аравачага буюртма берилган.

Президентимизнинг Виртуал қабулхонасига вилоятдан тушган мурожаатларнинг 417 тасида ичимлик суви, 347 тасида ички йўллар, 168 тасида газ таъминоти, 65 тасида электр энергиясидаги узилишлар ва бошқа масалалар кўтарилган. Бундай муаммоларни тезроқ ҳал этиш учун кенг кўламли қурилиш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилаётир.

Вилоятда ўтказилган сайёр қабуллар ечимини кутаётган муаммолар кўплигини кўрсатди. Уларни бартараф этиш учун халқ билан маҳаллий ҳокимлик ва бошқа давлат идоралари ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш зарурлиги таъкидланди. Уй-жой билан таъминлаш, банк-кредит, таълим соҳаси, ҳуқуқ-тартибот идоралари, солиқ ва бошқа назорат қилувчи органлар билан боғлиқ бир қатор мурожаатлар ҳам кўриб чиқилди. Уларнинг бир қисми шу ернинг ўзида ҳал этилди, қолганлари бўйича зарур тушунтиришлар берилди.

 

Х.МАМАТРАЙИМОВ,

ЎзА мухбири.



DB query error.
Please try later.