Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Aprel 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5
25.04.2017

ЖАҲОН КУБОГИ БОСҚИЧИ ЯКУНЛАНДИ

Пойтахтимиздаги Гимнастика бўйича болалар-ўсмирлар ихтисослаштирилган республика олимпия захираси спорт мактабида бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги бос­қичи бўлиб ўтди.

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Гимнастика федерацияси ҳамда Халқаро гимнастика феде­рация­си ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада 20 дан зиёд давлатдан келган юзга яқин гимнастикачи яккалик ва гуруҳлар ўртасида кўпкураш ҳамда алоҳида гимнастика предметлари ёрдамида машқ бажариш бўйича баҳс­лашди.

Нуфузли турнирда мамлакатимиз шарафини Сабина Тошкенбоева ва Анастасия Сердюкова ҳимоя қилди. Гуруҳ баҳсларида Ксения Алексан­д­рова, Сафия Бозорова, Алина ­Қосимова, Динора Равшанбекова, ­Комилабону Рустамова, Гўзал Раймановадан иборат гуруҳ иштирок этди.

Жаҳон кубоги босқичи якунида ҳамюртимиз Анастасия Сердюкова тасмада машқ бажаришда муваффақиятли иштирок этиб, бронза медаль билан тақдирланди.

— Жаҳон кубоги босқичида иштирок этиб, унда совриндорлар сафидан жой олганимдан жуда ҳам бахтиёрман, — дейди гимнастикачи. — ­Халқаро мусобақада бор имкониятимни ишга солиб ғолиб бўлиш учун ҳаракат қилдим. Бунда албатта мураббийларимнинг ёрдами катта бўлди. Тўғри, айрим камчиликларга йўл қўйилди, лекин келгусида ўз устимда ишлаб, юқори натижаларни қўлга киритишда давом этаман.

 

Шаҳбоз САИДОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири. 



DB query error.
Please try later.