Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Mart 2017   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
27 28 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2
18.03.2017

«ҲАР БИР ИНСОНГА МЕҲР-МУРУВВАТ КЎРСАТИШ – БУРЧИМИЗ!»

Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишни янада кучайтириш, айниқса, жисмоний имконияти чекланган шахсларга зарур шароитлар яратиб бериш долзарб аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сайловолди дастурида ҳам бу борада қатор вазифалар белгиланган. Хусусан, хотин-қизларни ўйлантираётган муаммолар ечимига кўмаклашиш, улар учун барқарор иш ўринлари яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ­Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш сектори томонидан «Ҳар бир инсонга меҳр-мурувват кўрсатиш – бурчимиз!» деб номланган янги лойиҳа ишлаб чиқилди.

Лойиҳадан кўзланган мақсад, уни амалга ошириш доирасида ўтказиладиган тадбирлар ва кутилаётган натижалар хусусида партия фаолларининг фикрлари билан қизиқдик.

 

Гулшан АСАТОВА, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши сектор мудири:

— Биринчи навбатда, ногирон аёллар ҳолидан хабар олиш, уларни ўйлантираётган муаммоларни ҳал этишга кўмаклашиш масалаларига эътибор қаратамиз.

Имконияти чекланган хотин-қизларнинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариши учун қулай шароитлар яратилиши муҳим аҳамиятга эга. Бу уларга ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳаётда фаол қатнашиш имконини беради.

Лойиҳа доирасида дастлаб ҳудудлардан ногирон аёллар тўғрисидаги маълумотлар олинади. Шу асосда ишчи гуруҳ уларнинг ҳолидан хабар олади. Очиқ мулоқотлар давомида уларни ўйлантираётган ­муаммолар, қизиқтираётган ­масалалар ўрганилади. Ишчи гуруҳ аёлларнинг яшаш шароити, давлат томонидан белгиланган имтиёзлардан қай даражада фойдаланаётгани тўғрисида батафсил маълумот тайёрлаб, партиянинг туман, шаҳар кенгашига тақдим этади.

 

Санам ЖУМАМУРОТОВА, Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика кенгаши сектор мудири:

— Биз янги лойиҳамизни инсон манфаати ҳамма нарсадан устун деган ғоя асосида амалга оширамиз. Аввало, шуни айтиш керакки, имкония­ти чекланган кишилар жамият­да муносиб ўрин топиши учун зарур шароитлар яратилмоқда. Бу борада ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, уларнинг ижроси бўйича амалий ишлар олиб бориляпти.

Хусусан, янги таҳрирда қабул қилинган ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунга асосан, ягона ҳуқуқий база яратилди. Уларга турли соҳаларда қатор ­имтиёзлар белгилаб берилди. Бу имтиёзлардан самарали фойдаланиш долзарб аҳамият касб этади.

Шунинг учун лойиҳа доирасида қонунлар ижроси қай даражада бажарилаётгани ўрганилади. Шунингдек, ногиронлар ижтимоий ҳимояси, уларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар, улар учун қонунларда белгиланган имтиёзлар тўғрисида тушунчалар берилади.

 

Жамила ШУКУРАЛИЕВА, Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши сектор мудири:

— Жисмоний имконияти чекланган бўлишига қарамасдан, бирор бир меҳнат тури билан шуғулланаётган, ўз мустақил ишини бошлаш истагида юрган хотин-қизлар оз эмас. Аммо уларнинг ҳаммаси ҳам фаолиятини дадил бошлай олмайди. Ҳуқуқий маслаҳатга, қўллаб-қувватлашга эҳтиёж сезади. Лойиҳа доирасида ўтказиладиган тадбирлар орқали бу борада хотин-қизларга яқин кўмакчи бўлишни ният қилганмиз.

Депутатлар, ҳамкор ташкилотлар ёрдамида муаммоларга ечим топилади. Оилавий тадбиркорлик билан шуғулланиш имконияти бор аёлларга кредит олишида, қўлида ҳунари бор опа-сингилларимизни касаначилик асосида ишга жойлаштиришда ва бошқа зарур эҳтиёжларини таъминлашда амалий ёрдам берилади.

Лойиҳа доирасидаги тадбирлар давомида аниқланган муаммолар умумлаштирилиб, жойлардаги партия гуруҳларига тақдим этилади. Бу кейинчалик ижтимоий ҳимоя билан боғлиқ масалаларни доимий комиссия ёки сессиялар муҳокамасига олиб чиқишга асос бўлади.

 

Гулруҳ ОДАШБОЕВА,

«Ўзбекистон овози» мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: